сентябр 09, 2020 13:34 Asia/Tashkent
  • Ҳасан Руҳоний: АҚШ ҳеч бир мақсадига эриша олмайди

Эрон ислом республикаси президенти АҚШ давлатининг Эрон миллатига қарши золимона санкцияларига ишора қилар экан, Вашингтон давлати албатта,ўз мақсадларига эриша олмайди деб айтди.

Бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний  вазирлар маҳкамаси йиғилишида, АҚШни Эрон халқини иқтисодий босимлар ва санкциялар орқали тиз чўкатиради деб ўйлаганига ўхталиб,қўшимча қилиб айтдики,  АҚШ давлати нафақат ўз мақсадларига эриша олишмади, балки БМТ Хавфсизлик кенгашида, дунё арсасида ва ҳатто ўз миллати олдида  обрусини йўқотди деб таъкидлади.

Руҳоний  душманлар сохта ахборот каналларини яратиш орқали Эрон халқи манфаатларига қарши кенг -қамровли тарғибот ва кампанияларни йўлга қўйишганини баён этиб, ушбу ОАВ ва каналларда улар ҳар куни турли  ташвиш ўйғотади турли  бозор ва арсаларда кўп муаммолар келтириб чиқарашга уринишади, аммо ушбу ёвуз ҳаракатлар ва фитналарнинг барчаси Эрон миллатининг ҳушёрлиги билан чипакка чиқарилади деб эълон этди.

Эрон ислом республикаси президенти  Эрон халқининг душманларнинг барча иқтисодий босимлари ва золимона санкциялари  қаршисида тура олганини олқишлаб, мамлакатниннг ижроия  идораси масъуллари, хизматчилари, халқи ва барча кучлари  ҳозирги оғир вазиятда бор куч қудратини ишга солган ҳамда коронавирус ваа санкциялардан келиб чиққан муамоларга қарамай, мамлакат сўнги икки ой ичида иқтисодий ривожланиш йўлида мустаҳкам қадам ташламоқда деб аниқлик киритди.

Ёрлиқ