октябр 07, 2020 11:55 Asia/Tashkent
  • Ҳасан Руҳоний: Эрон давлати Боку ва Ереван ўртасидаги зиддиятларни ҳал қилишга тайёр

Эрон ислом жумҳурияти президенти, Арманистон ва Озарбойжон республикаси ўртасидаги зиддиятнинг тезроқ тугашини таъкидлаб, Эрон давлати Боку ва Ереван ўртасидаги келишмовчиликларни Халқаро қонун -қоидалар асосида ҳал қилишга тайёрлигини билдирди.

Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний  кеча Озарбойжон республикаси президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали суҳбатда, Тоғли Қорабоғ можаросида бошқа давлатларинг аралашувидан ва можарони минтақавий урушга айлантиришларидан хавотир билдириб,  минтақанинг хавфсизлиги, барқарорлиги  ва осойишталиги,  айниқса Эроннинг шимолий чегараларидаги тинчлик Теҳрон давлати учун жуда муҳимдир ва бу можаролар ҳамда чегаралар яқинидаги нотинчликларни давом этиши  баъзи террорчи гуруҳларнинг нуфуз топиши ва таъсир ўтказишига олиб келмаслиги лозим деб айтди.

Руҳоний шунингдек чегаралар хавфсизлигини сақлаш ҳамда Арманистон ва Озарбойжон республикаси билан чегарадош эронлик қишлоқлар аҳолиси хавфсизлигини таъминлашга ишора қилиб, бу икки давлат ўртасидаги зиддиятларни шаҳарларга тортирилишидан хавотир билдирар экан, бу уруш ва тўқнашувлар шаҳар урушига олиб келмаслиги керак, чунки шундай бир вазиятда минглаб тинч аҳолини қочқинликига ва ҳалок бўлишига олиб келади ва бу жуда хавфли ва оғлиқлидир деб қўшимча қилди.

Озарбойжон республикаси президенти ҳам телефон орқали ушбу суҳбатда,  Эрон президенти билан суҳбатларидан мамнунлигини билдириб,   Эроннинг конструктив позицияси, ҳамда Қорабоғ низоларини ҳал этиш ва яхлитлигини сақлашни таъкидлаб келаётгани учун Теҳрон давлатига миннатдорчилик билдирди.

Илҳом Алиев ўз сўзларида чегаралар хавфсизлигини сақлаш ҳамд террористик гуруҳларнинг минтақага кириб келиши эҳтимоли хусусидаги Эрон президентининг хавотирларини тушунишига тўхталиб,  Озарбойжон республикаси бу можаронинг қўшни давлатлар хавфсизликига халақит етказишига йўл қўймайди деб аниқлик киритди.

Озарбойжон респубилкаси президенти, минтақадаги терроризмга қарши каршни Теҳрон ва Боку ўртасидаги ҳамкорлик йўналишларидан бири эканлигини баён этар экан, минтақада тинчлик, осойишталик , барқарорликни сақлаш лозимлиги ва барча томонлар унга эришиш учун ҳаракат қилишлари кераклигини маълум этди.

Ёрлиқ