октябр 13, 2020 11:18 Asia/Tashkent
  • Ҳасан Руҳоний Эмомали Раҳмоннинг Тожикистон президенти этиб қайта сайланиши билан табриклади

Эрон ислом республикаси президенти Ҳасан Руҳоний Эмомали Раҳмоннинг Тожикистон президентлик сайловларида ғалаба қозонгани биан табриклади.

Кеча Эрон президенти Ҳасан Руҳоний  Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонга йўллаган мактубида, Теҳрон ва Душанбе давлатлари ўртасидаги кўтомонлама муносабатлар, умумий манфаатларни таъминлаш ва минтақавий тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш йўналишида   янада кенгайтирилади деб таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, Тожикистоннинг амалдаги президенти Эмомали Раҳмон  мамлакатда ўтказилган президентлик сайловларида 90,92 фойиз овозларни касб этиши билан қайта бу мамлакат президенти этиб тайинланди.

Тожикистон президентлик сайловлари ўтган якшанба куни бўлиб ўтди.

 

Ёрлиқ