октябр 23, 2020 13:20 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Туркия президентлари Ҳасан Руҳоний ва Ражаб Тайиб Эрдўғон
    Эрон ва Туркия президентлари Ҳасан Руҳоний ва Ражаб Тайиб Эрдўғон

Эрон ва Туркия президенти телефон орқали қилган сҳўбатларида, икки томонлама муносабатларни кенгайтиришни таъкидлашди.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний пайшанба куни аср пайтида Туркия президенти Ражаб Тайиб Эрдӯғон билан телефон орқали қилган сӯҳбати чоғида, икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни бошқа қӯшни  мамлакатлар учун бир намуна деб билди ҳамда Туркия ва Эрон келишувлари, айниқса банк ва савдо соҳасидаги келишувларини тезроқ ижро этилишини сўради. 

Руҳоний шунингдек минтақада терроризм билан курашишни муҳим мавзў деб атаб, террористик гуруҳлар минтақа учун жиддий хатар бўлиши мумкин,-деб таъкидлади.

Эрон президенти ўзининг сўҳбатида, Қорабоғ минтақасидаги бўҳрон ва Арманистон ҳамда Озарбойжон Республикаси билан Эроннинг чегара шаҳарларидаги хавфсизлигини муҳофазат этиш зарурлигига ишора этиб, уруш муаммони ҳал этмайди ва бу мушкулот музокара орқали ҳал этилиши керак,-деб изҳор этди. 

Рухоний Эрон ва Туркия минтақадаги иккита қудратли мамлакат сифати ҳамда Россия минтақада тинчлик ва барқарорлик ўрнатилиши учун кўмак бериши ва ушбу учта мамлакат ўртасидаги ҳамкорликларнинг давом этиши Сурия бўҳронини ҳал этиш учун зарурийдир,-деб эслатиб ўтди.

Туркия президенти ҳам телефон орқали қилган ушбу сўҳбатида Эронни Туркиянинг яқин қўшни ва дўст мамлакати деб билди ва Туркия Американинг бир ёқлама сиёсатлари қаршисида Эронни ҳимоя этишни давом этади шунингдек иқтисодий ва савдо алоқаларини кенгайтириш учун ўзининг барча куч қудратини сарфлайди,-деб айтди.

Эрдўғон терроризм билан қарши курашиш заминида Эрон билан ҳамкорлик қилишни минтақада тинчлик ва осойишталикни барқарор этиш учун муҳим омил деб билди ва ушбу ҳамкорликларни давом эттиришни таъкидлади. 

Туркия президенти шунингдек Қорабоғ минтақасидаги бўҳрон заминида Туркия ва Эрон ўртасидаги ҳамкорликлар музокара қилиш орқали бу бўҳрон бартараф этилиши ҳамда минтақада осойишталик ва тинчликнинг қайта тикланиши сабабига айланади,-деб умидворлик билдирди.  

Ёрлиқ