октябр 28, 2020 14:25 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти Ғарб давлатларини мусулмонлар ички ишларига аралашмасликка чақирди
    Эрон президенти Ғарб давлатларини мусулмонлар ички ишларига аралашмасликка чақирди

Эрон исллом республикаси президенти Ҳасан Руҳоинй сўзлаган нутқида, Ғарб, Европа ва Франция ҳаққатан ҳам инсоният жамиятида тинчлик, биродарлик, поклик ва хавфсизлик пайида бўлса, мусулмонлар ички ишларига аралашмаслиги лозим деб айтди.

Бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний давлат делегацияси билан йиғилишда  пайғамбарга ҳурматсизлик қилиш нафақат ахлоққа зид бир ҳаракат эканлиги, балки миллиардлаб мусулмонлар ва мусулмон бўлмаган инсонлар ҳиссиётини қўзғаш, фитна чиқариш ва зўравонликка тарғиб этиш эканлигини эълон қилиб,бу йўналишда хатоликка йўл қўйганларни зудлик билан ўз хатоларини ислоҳ қилишлари ва адолат, ахлоқ ва барча дин ва ақидаларга эҳтиром қилишга чиқарамаиз деб изоҳади.

Ҳасан Руҳоний шунингдек  ислом азиз пайғамбари Ҳазрат Муҳммад /с.а.в/нинг бу оламга инсонпарвалик ва раҳм -шафқат устози ва эканлигини таъкидлаб,  ажабланарлиси шундаки, маданият ва демокраитяга даъво қилганлар билмаган ҳолда бўлсада, бошқаларни зўравонлик ва қон тўкишга ундайдилар деб қўшимча қилди.

Ҳасан Руҳоний ўз сўзларрида,  ҳар бир европалик, Шарқ ва Ғарб яшовчиларини ислом азиз пайғамбари олдида қарздор эканлигини ишора қилиб,  ул зот инсониятнинг устози эдилар ва эркинлик, қонун  ва ҳуқуқни даъво қилиб келаётган мамлакатлар одамларни бир -бирларини ҳақорат қилишга, ҳамда инсонлар борлиги билан севадиган инсонга нисбатан ҳурматсизлик қилишга ундашлари ажабланарлидир деб аниқлик киритди.

Эрон президенти  қалбларда вужудга келган барча гина-адоватлар ва муаммолар Ғарбнинг тарих давомида зулм,, зўровонликлари ва мусулмонлар ички ишларида аралашишиниг натижаси бўлганини баён этиб, бунинг яққол мисоли Ямандаги вазият бўлиб, у ерда мамлакатнинг қашшоқ ва мазлум-қийнлаган халқи Ғарбликларнинг бомбалари ва ғарбликлар уларга берган босқинчилар самолётлари ҳужуми остида қурбон бўлишмоқда деб эълон қилди.

Эрон ислом жумҳурияти президенти  ислом дунёсининг Ғарбнинг айрим амалдорларининг ноўрин сўзларига ўз вақтида ва қатъий аксиламал кўрсатганидан мамнуният билдириб, бундай долзарб ва қатъий реакция шуни кўрсатадики ислом олами доимо буюк раҳбари  яъне буюк ислом пайғамбарига пайравлик қиладилар деб эслатиб ўтди.

 

Ёрлиқ