декабр 15, 2020 11:30 Asia/Tashkent
  • Эронга қарши санкциялар бекор этилиши керак
    Эронга қарши санкциялар бекор этилиши керак

Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоинй сўзлаган нутқида Эронга қарши шафақатсиз ва золимона санкцияларни тўхтатилиши лозимлигини таъкидлади.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний кеча  маҳаллий ва хорижий мухбирлар биан суҳбатида  Эрон давлати ҳеч қачон қўлланган  золимона санкцияларни тўхтатиш жараёнини кечиктирилишига рухсат бермайдиганини эслатиб,  АҚШда янги ҳукуматни иш бошлаши билан вазият ўзгаради ва агар амалдаги президент қолганида ҳам вазият ўзгариши аниқ эди дея изоҳлади.

Ҳасан Руҳоний  Теҳрон давлатини Халқрао ядровий келишув-биргаликдаги ҳаракат режасини нобуд бўлмаслиги учун бор куч -қудратини ишга солганига тўхталиб,  АҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трампнинг асл мақсади ҳам Биргаликдаги ҳаракат режасини бекор қилиш ва нобуд этиш эди,  аммо у ушбу мақсадига эриша олмади деб қўшимча қилди.

Эрон президенти шунингдек,  Биргаликдаги ҳаракат режасини сақлаб қолиши ва минтақада тинчликни ўрнатиш учун ҳамкорлик қилиш мавзусининг ҳар иккаласа Эрон учун жуда муҳимдир ва  Халқаро ташкилотлар ва  миқёсида Трампнинг Эронга қарши ҳатти- ҳааркталарини мувафақиятсиз қолишининг асли сабаби ҳам Эроннинг бошқа давлатлар ва 4+1 гуруҳи билан ҳамкорлик қилиши ва  мувофиқлаштиришида эди деб аниқлик киритди.

Эрон ислом жумҳурияти республикаси президенти ўз сўзларида  Эрон ҳардоим дунёнинг барча давлатлари, айниқса Россия ва Хитой билан ҳамкорликларни кенгайтириш пайидадир ва  Европа Иттифоқи ва қўшни давлатлари билан ҳам яхши муносабатда бўлишни истайди деб эълон қилди.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний  Эроннинг ядрошунос олим  шаҳид Муҳсин Фахрийзодани  АҚШнинг амалдаги президенти Трампнинг ёвуз ҳукуматининг сўнгги кунларида минтақада уруш ва нотинчликларни келтириб чиқаришни мақсад қилганлар томонидан терр этилганини эслатиб, бундан ташқари  шаҳид Фахрийзодани террор қилишдан сионистик режимнинг асосий мақсади  минтақада беқарорлик яратиш ва  Трамп ҳукуматининг охирида урушни бошлаб юбориш эди деб баён этди.

Ҳасан Руҳоний шунингдек  Эрон давлатининг шаҳид Фахрийзоданинг қони учун қасос олишни ўз ҳуқуқи сифатда билиши ва буни керакли жойда ва ўз вақтида ижро этишини айтиб,  Эрон ислом жумҳурияти  бошқалар унинг жойи ва вақтини белгилашишига рухсат бермайди деб  таъкидлади.

 

Ёрлиқ