декабр 30, 2020 15:23 Asia/Tashkent
  • генерал Сулаймоний- миллий қаҳрамон ва мусулмон халқларининг фахридир
    генерал Сулаймоний- миллий қаҳрамон ва мусулмон халқларининг фахридир

Эрон ислом республикаси президенти шаҳид генерал Қосим Сулаймоний - бу миллий қаҳрамон ва Эрон миллати, минтақа миллатлари ва мусулмон халқларининг фахридир деб айтди.

Бугун Эрон президенти Ҳасан Руҳоний  ҳукумат йиғилишида  шаҳид генерал Қосим Сулаймонийнинг шаҳид бўлганлиги йиллигига ишора қилиб,  эртага тугайдиган йил,  АҚШ расмийлари жумладан бу режим президенти ва давлат  котиби  томонидан террор қилинган буюк генералимизнинг шаҳид бўлганининг ғам қайғуси билан ўтди деб таъкидлади.

Эрон президенти ўз сўзларида,  Эрон ислом инқилоби соқчилар корпуси Қуддус кучлари қўмондонини террор қилишда бошқа айрим томонлар ҳам айбдор эканлигига тўхталиб,  азиз шаҳидининг қони учун қасос олиш ва ушбу буюк инсоннинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш Эрон халқининг ҳақ- ҳуқуқидир деб қўшимча қилди.

Ҳасан Руҳоний  Эроннинг турли шаҳарларида шаҳид Сулаймоний билан видолашиш ва унинг жаноза маросимини кенг -қамровли даражада ўтанини эслатиб,  Трамп ва Исроил режими  эса Эрон, Ироқ, Ливан ва минтақанинг бошқа халқлари   буюк генералнинг террор этилганидан ғам-қайғуга тушиб , кўча хиёбонларига чиқишини ҳатто ўйламасди деб баён этди.

Эрон президенти ўз сўзларида  Ироқ парламенти вакилларининг  АҚШ қўшинларини бу мамлакатдан олиб чиқиб кетишга овоз беришгани ҳам   Ироқда улар учун жой йўқлигини сезиши учун АҚШ режимига кучли зарба бўлди  деб изоҳлади. 

Ҳасан Руҳоний шунингдек шаҳид Сулаймоний номи абадий қолади.. Ушбу буюк шаҳид тарихнинг трик шаҳидир ва қаршилик саҳнаси уша иштиёқ ва ундан ҳам кучлироқ тарзда фаолиятини давом эттиради деб аниқлик киритди.

Эрон ислом жумҳурияти президенти  2020 йил дунёнинг барча давлатлари учун қийин йил бўлганини таъкидлаб,   дунё халқлари бу йил бошида ва ҳатто  2019  йил охиридан бошлаб, ўтаган аср давомидаги мисли кўримаган вирусга дуч келишди. Дунё бўйлаб маданият, таълим, жамиятнинг иқтисодий алоқалари ва  бошқаларга жиддий салбий таъсирини ўтказди ва дунёнинг барча мамлакатларида жамият, иқтисодиёт, таълим , мадаинят ва соғлиқни сақлаш масалаларида катта муаммолар келиб чиқди деб эълон этди.

 

Ёрлиқ