июн 29, 2021 11:34 Asia/Tashkent
  • Эрон давлати сионистик режим ва Ол сауд коалициясини болалар ҳуқуқларини бузувчиларнинг қора рўйхатига киритилмаганини қоралади
    Эрон давлати сионистик режим ва Ол сауд коалициясини болалар ҳуқуқларини бузувчиларнинг қора рўйхатига киритилмаганини қоралади

Кеча Эроннинг БМТдаги доимий вакили қуролли тўқнашувларда болаларни, айниқса қизларни ҳимоя қилиш асосий ахлоқий ва инсонпарварлик тамойил эканлигини таъкидлаб, Исроил режими ва тажовузкор Саудия Арабистони коалицяси номининг болалар ҳуқуқларини бузувчиларнинг қора рўйхатига киритилмаганини кескин қоралади.

БМТдаги Эрон вакили Мажид Тахтравончи  БМТ Хавфсизлик кегашининг " Болалар ва қуролли тўқнашувлар" мавзусидаги йиғилишида БМТ ва бу ташкилот Бош котибиинг босқчинчи сионистик режим жиноятлари ва Ол Сауд режимининг Ямнадаги жинояти олдида сукут сақлашини танқид қилиб,  сионистик режимнинг ҳарбий кучлари ҳеч қачон Бош котибга тегишли ҳисоботларда болалар ҳуқуқларини бузадиган режими сифатида келтирилмагани  ва Ол Сауд режими коалицияси номи ҳам ушбу рўйхатдан олиб ташлангани ташвишланарлидир деб қўшимча қилди.

Эроннинг БМТдаги вакили шунингдек  қуролли тўқнашулар жараёнида болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш зарурлигини таъкидлаб,  қуролли можароларда боларани ҳимоя қилиш  биринчи навбатда  ҳозирги тўқнашувларни тўхтатиш ва уни қайтаб бошлашини ва янги тўқнашувларни олдини олишга эҳтиёж сезади, шунингдек  тўқнашувда томоннинг инсонпарварлик ҳуқуқларини таъсирчан ва мукаммал ижро этилишини талаб қилади деб эълон этди.

Тахтравончи ўз сўзлари якунида  қуролли тўқнашувларда болаларни ҳимоя қилиши келажакдаги жамиятининг қўллаб- қувватлаш эканлигига ишора қилиб, барча инсонлар  ҳар қандай уруш ва тўқнашувлар зарар -зиёнидан болаларни ҳимоя қилиш учун қўлидан келган барча ишни бажариши лозим деб баён этди.

 

Ёрлиқ