июл 22, 2021 11:11 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: Эрон ва Туркия минтақанинг ва ислом оламининг иккита буюк қудратидир
    Руҳоний: Эрон ва Туркия минтақанинг ва ислом оламининг иккита буюк қудратидир

Эрон президенти туркиялик ҳамкасби билан телефон орқали суҳбатида Туркия давлати халқини Қурбон ҳайити билан табриклар экан, Эрон ва Туркия минтақа ва ислом оламининг иккита буюк кучи сифатида минтақавий муамолар ва масалага ечим топишга муҳим рол ўйнайдилар деб изоҳлади.

Кеча Эрон президенти Ҳасан Руҳоний,  туркиялик ҳамкасби Ражаб Тойиб Эрдуған билан телефон орқали суҳбатида  у ва Туркия халқини Қурбон байрами билан табриклаб, икки мамлакат ўртасидаги муносаатларнинг барча соҳаларида жумладан иқтисодий, сиёсий, маданий ва халқароо миқёсда икки қўшни давлат ўртасида яхши муносабатлар давом этаётганини қувончлидир деб қўшимча қилди.

Ҳасан Руҳоний  келажакда ҳам бу ҳамкорликни давом этиши ва икки томонлама алоқаларни чуқурлаштириши ва мустаҳкамланишига тўхталиб,  Эрон ва Туркия турли глобал ва минтақавий муаммолар ва ислом дунёсига таъсир кўрсатадиган масалаларда масъулиятли ва ҳамкорлик ёндошувига эга ва бу эса минтақа муаммоларини мулоқот ва музокаралар орқали ҳал қилишга ёрдам беради деб эълон қилди.

Туркия  президенти Ражаб Тойиб Эрдуған ҳам телефон орқали бу суҳбатда  Эрон халқи ва президентини Қурбон ҳайити билан табриклаб, икки мамлакат алоқаларини  кенгайиб бораётгани ва муносиб руҳда эканлигини тмаълум қилди. У шунингдек  икки мамлакат яъне Эрон ва Туркия ўртасидаги алоқаларни янада кенгайтириш зарурлигини баён этиб,  Анқара Теҳрон  минтақавий ва халқаро муҳим мавзулар хусусида қўшма ва ҳамкорлик ва позицияга эгалар деб аниқлик киртди.

Туркия президенти  минтақанинг махсус вазияти ва  муҳим минтақавий масалаларни ҳал қилишда ёрдам етказишда Эроннинг позиция ва мавқеини олқишлаб, турли инқирозлар жумладан Сурия, Ироқ ва Афғонистон бўҳронлари ва инқирозларини ҳал қилиш учун минтақа мамлакатлари ҳамкорилкларини зарурий бир амр деб баҳолади.

 

 

Ёрлиқ