август 03, 2021 15:38 Asia/Tashkent

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Эроннинг 13 -чи президентини тасдиқлаш маросимида миллий ярашув тимсоли бўлинглар, халқ билан садоқат билан муносабатда бўлинг, коррупция ва корупционерларга қарши курашинг деб таъкидладилар.

 Исломий Инқилоб муаззам раҳбари идораси, маълуомтлар маркази сайтиинг хабар қилишича,  бугун Исломий Инқилоб муаззам раҳбари Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий,  Эрон президенти Иброҳим Раисийнинг фоалиятини бошлашини тасдиқлаш марросимида, халқнинг ўтган президентлик сайловларда кенг-қамровли қатнашганини тўлиқ маъноли ва диний халқчиликниннг рамзи деб атадилар.

Ул Зот президентни тасдиқлаш маросимини  Ҳазрат  Имом Хумайний /р.а/ томонидан тузилган конституция ва урф-одатларга асосланганига тўхталиб, бу маросим ижро этувчи ҳокимиятда ва  мамлакатни бошқаришда " оқилоона, тинч ва қатъиятли" ўта муҳим мавзунинг тимсолдир деб қўшимча қилдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий  Эронда сайловларининг соғлом ва ўта хавфсиз ўтказиланига ишора қилиб, узоқ муддатдан бери,  Эрон сайловларини бойкот қилиш душманларнинг сиёсий доирасида  кўриб чиқилади ва  мамлакат ичкарисида ҳам баъзи одамлар бепарволик ва ғафлат,  баъзилари ғараз ва бадбинлик билан худди шундай йўл тутишди, аммо эронликлар уларга қатъий жавоб қайтардилар ва ҳозирги вазиятга қарамай  сайловларда яхши қатнашдилар деб эълон этдилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари, ижроия ҳокмиятида кадр алмашинувини умидли эканлигини таъидлаб,  янги иродали ва янги ташаббусга эга шахсиятларни иш бошлаши  барчалар айниқса ёшларга умид бағишлайди ва ушбу умидлар жуда қимматлидир деб аниқлик киритдилар.

Оятуллоҳил Узмоъ Хоманаий  миллатнинг турли масалаларига киришини муаммоларга ечим топишининг асосий калити бўлганини баён этиб,  Инқилоб қадриятларини тарғиб этиш, одамларнинг ҳаракатлари  ва уларни саҳнага киришларига сабаб бўлади ва ушбу мислсиз иширок ўта қимматли ва самарлидир деб изоҳладилар.

Исломий Инқилоб муаззам раҳбари, ушбу маросимда,   жаноб Раисийнинг "халқ билан бўлиш, халқни эшитиш ва халқ ораисда бўлиш" га  асосланган сайлов шиорларига ҳам ишора қилиб,  халқ билан бўлиш ўта муҳим мавзудир ва муҳтарам  президент ва ҳамкасблари  бу шиорни амалга оширишга ҳаракат қилишлари керак ва  синф ва гуруҳ имтиёзларидан қатъий назар ҳамма одамлар орасида ҳақиқий маънода  ижро этилиши  лозим деб эслатдилар.

Инқилоб раҳбари  халқ билан бўлишнинг бошқа жиҳатларидан бирини коррупция ва коррупционерларга қарши курашни кучайтириш эканлигини таъкидлаб,  жаноб Раисий олдинги лавозимида коррупцияга қарши курашни бошлади ва яхши чоралар кўрди, аммо ижроий ҳокмиятидаги коррупцяиниг аоссларига қарши жидидйроқ кураш олибориш зарур деб буюрдилар.

Ул Ҳазрат  шунингдек,  бу кунларда кўпайиб кетан мамлакат муаммолари ва камчиликларидан сўшз очилади, аммо мамлакатнинг сув, нефт, тоғ-кон саноати, улкан ички бозор, қўшнилар , ҳайратланарли истеъдодлари ва ёшларни  тайёргарлиги каби соҳалардаги потенсилари қийнчиликлар ва ғайриоддийликдан устунроқдир деб эълон этдилар.

Эрон олий раҳбари сўзларининг бошқа қисмида мамлакат ичкарисидаги ОАВ ва тарғибот-ташвиқот ишларининг кучисзлиги ва заиф амал қилишига ҳам тўхталиб,  бу масалаларда кучлироқ ва ақллироқ ҳаракат қилиш керак деб айтдилар.

 

Ёрлиқ