август 31, 2020 15:15 Asia/Tashkent
  • Бутунжаҳон мусулмон уламолари уюшмаси: сионистик режим билан муносабатларни нормаллаштириш, бу режим жинояларини кўрманга олишдир

Бутунжаҳон мусулмон уламолари уюшмаси сионистик режим билан муносабтларини нормаллаштирилишини мусулмонларга қарши бу режим содир этаётган барча жиноятларни кўрмаганга олиш ҳисобланади деб айтди.

Меҳр  ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Бутунжаҳон мусулмон уламолари уюшмаси раиси Аҳмад Ар-Раисуний  ўз сўзларида, баъзи мамлакатлар, шу жумладан БАА ва Саудия Арабистонини сионистик режим билан муносабатларни нормаллаштирилиши Исроилга хизмат қилиш ва бу режим учун нажот арқонидир деб айтди.

Ар-Раисуний шунингдек, сионистик режим билан муносабатиларни нормаллаштириш  Исроил босқинчилигини давом этишини қўллаб- қувватлаш ҳамда  фаластинликларга қарши жиноятлар содир этгани учун бу режим раҳбарларига мукофот бериш маъносини англатади деб қўшимча қилди.

АҚШ президенти Дональд Трампнинг БАА ва сионистик режим ўртасидаги муносабатларни нормаллаштиришга қаратилган саъй -ҳаракатларидан сўнг,  дипломатик муносабатларни тўлиқ нормаллаштириш келишувига эришгандилар.

Айни пайтда бугун Тел-авивдан БАА  пойтахти Ау-Дабига биринчи расмий парвоз амалга оширилди.

Ёрлиқ