Январ 06, 2021 12:08 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим жангарилари ҳужумида яна бир фаластинлик  шаҳид бўлди
    Сионистик режим жангарилари ҳужумида яна бир фаластинлик шаҳид бўлди

Сионистик режим жангарилари томонидан ўққа тутилган фаластинлик Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқида шаҳид бўлди.

Шаҳоб ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча сионистик режим ҳарбий кучлари Иордания дарёсининг Байт-лаҳм жанубидаги сионистлар яшайдиган шаҳарча яқинида совуқ қурол билан қаршилик кўрсатиш амалиётларни амалга оширишда гумон қилиб фаластинлик йигитни нишонга олишди.

Фаластинлик ёш йигит жароҳатлари  оғирлиги туфайли  шаҳид бўлди.

Сионистик режим  босқинчилик амалиётларини кенгайтириш мақсадида  ҳар куни Фаластиннинг турли минтақаларига ҳужум қилишди ва  асоссиз иддаолар билан фаластинликларни ё қўлга олишади ёки уларга жароҳат етказишади ва ёки шаҳид қилишади.

 

Ёрлиқ