март 07, 2021 14:57 Asia/Tashkent
  • Ғазо секторининг жанубида 3 фаластинлик шаҳид бўлди
    Ғазо секторининг жанубида 3 фаластинлик шаҳид бўлди

Сионистик режим жангарилари Ғазо жанубидаги қайиққа минометдан ўқ отишди ва натижада 3 фаластинлик балиқчи шаҳид бўлди.

Алмаёдин  тарқатган хабарга кўра, бугун сиоинстик режим жангарилари Хон Юнис қирғоқи яқинида балиқчи кемасини нишонга олди.

Исроил денгиз кучлари Ғазо қирғоқларидаги баллиқчиларни ҳар доим ўққа тутишади ва бу ҳужумлардан ўнлаб фаластинликлардан айрими шаҳид бўлиб ёки жароҳат олишади.

Сионистик режим ўтган ёз фаслида ҳам  ишғол этилган сарзаминлар ва Ғазо бўлгаси чегарасидаги кескинликларни кучайиши ортидан  фаластинлик балиқчилар учун овлаш зоннасини ёпиб қўйганди.

Бироқ Ғазо сектори 14 йилдан бери сионистик режим томонидан қамлага олиниб иқтисодий ва ҳаётий муаммолардан азият чекмоқда.

Ғазода минглаб одамлар балиқ овлаш орқали кун кечиришади ва балиқ тутмасдан иқтисодий муаммоларини ҳал қила олишмайди.

Ёрлиқ