июн 12, 2021 14:57 Asia/Tashkent
  • БМТ сионистик режим томонидан Ғазо инфратузилмаларини йўқ қилингани тўғрисида ҳисобот берди
    БМТ сионистик режим томонидан Ғазо инфратузилмаларини йўқ қилингани тўғрисида ҳисобот берди

БМТ 12 кунлик уруш пайтида Исроил ҳужумлари натижасида Ғазо бўласига етказилган зарар миқдорини ўрганиб чиқди.

БМТнинг янги ҳисоботларига биноан  сионистик режим 12 кунлик уруш жараёнида  Ғазо бўлгаси инфратузилмасига катта зарар етказди, юзлаб бинолар ва ўнлаб йўллар вайрон этилди.

БМТ маълумотларини 28 май куни олинган сунъий йўлдош суратлари таҳилили асосида қўлга киритди.

Мазкур таҳлил БМТнинг Таълим ва тадқиқотлар маркази томонидан нашр этилган.

Зараларининг аксарияти Ғазо бўлгасининг шимолий, жануби-шарқий ва шаҳар атрофларида жойлашган бўлиб, Ғазода қайта қуриш бир неча йил давом этиши мумкин.

БМТ 21 май куни  ҳужумларда 6 та шифохона, 11 поликлиника ва 53 та мактаб зарар кўрганини айтган эди.

 

Ёрлиқ