июл 22, 2021 17:22 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим қамоқхонасида яна бир ёш фаластинлик шаҳид бўлди
    Сионистик режим қамоқхонасида яна бир ёш фаластинлик шаҳид бўлди

Фаластинилк ёш йигитларидан яна бири сионистлар томонидан қўлга олинганидан кейин Исроил режимининг Маскубия қамоқхонасида шаҳид бўлди.

Сафо ахборот агентлигининг бугунги хабарига кўра,  шу ҳафта Иордания дарёсидаги Шаафот лагерадан бўлган фаластинлик ёш йигит Абда Юсуф Ал-Хатиб  Ат-Тамимий сионистик режим ҳарбийлари томонидан ҳибсга олинди.

 Бу ҳақда фаластинлик асирлар ва қамоқхоналардан озод бўлганлар ишларидаги қўмитанинг ОАВ маслаҳатчиси Ҳасан Абд Рабаҳ хабар қилиб,  Ат-Тамимий  Маскубия изоляторида шаҳид бўлган ва сионистик режим ва бу режим қамоқхоналари ишлари бўйича идораси  бу ёш фаластинликни шаҳид бўлгани учун жавобгардир деб изоҳлади.

 Ат-Тамимийнинг яқинлари ва оиласи ҳам  сионистик режим полицияси  уларнинг фарзандини юрак хуружидан вафот этганини иддао қилмоқда деб эълон қилди.

Асирлар ишларидаги муассаларнинг  хабар қилишича,  сионистик режим қамоқхоналарида  4400 фаластинлик, шу жумладан 39 аёл ва 155 бола ҳибсга олинган ва улардан  500 нафари маъмурий ҳибсга олинган.

 

Ёрлиқ