июл 29, 2021 15:45 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим ўқидан 8 ёшли фаластинлик болакай шаҳид бўлди
    Сионистик режим ўқидан 8 ёшли фаластинлик болакай шаҳид бўлди

Кеча - чоршанба куни Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқида сионистик режим жангарилари фаластинлик 8 яшар болани ўққа тутишди ва у олган жароҳатлари сабаб шаҳид бўлди.

Ал-манор ахборот каналининг хабар қилишича,  бу фаластинлик бола Иордания дарёсининг ғарибй қирғоқидаги Ал-халил минтақаси шимолида жойлашган Байт амр шаҳарчасининг кириши яиқнида ўққа тутилган.

Фаластиннинг тиббий манбалари ҳам,  8 яшар фаластинлик бола Муҳаммад Муид Ал-Эъломий  касалхонага олиб келинганидан кейин жароҳати оғир бўлгани сабаб шаҳид бўлганини тасдиқлашди.

 Сўнгги ҳафталарда сионистлар томонидан ишғол этилган сарзаминларда фаластинликлар ва шаҳарчаларда яшайдиган сионистлар ўртасида тез-тез тўқнашувлар юз бермоқда.

Ишғол этилган  Фаластиннинг араблар яшайдиган шаҳарчаларида ҳам тўқнашувлар ва тартибсизликлар содир бўлмоқда.

 

Ёрлиқ