март 07, 2021 16:35 Asia/Tashkent
  • Эрон-Ўзбекистон ҳамкорлик имкониятлари; Наврўз цивилизацияси соҳасидаги жамоавий манфаатлар

Эрон халқаро ва сиёсий тадқиқотлар маркази ва Ўзбекистон президентининг стратегик ва минтақавий тадқиқотлар институти "Эрон ва Ўзбекистон" минтақавий ва икки томонлама ҳамкорликлар" мавзўсида видеоконфренция ўтказдилар.

Бу йиғилишда икки мамлакатнинг мутахассислари ва экспертлари ҳозирги кунда муҳим бўлган икки томонлама алоқалар ва уни ривожлантириш истиқболарини кўриб чиқишди ва икки мамлакат ўртасидаги лагистик ва транспорт  линияларини тез суратда қушиш лойиҳаларини тезлаштириш ҳамда Афғонистонда тинчлик музокараларини ривож-равнақ беришда ўзаро ҳамкорликларни кенгайтиришни таъкидлаб, Марказий Осиёда ижобий ўзгаришлар юз бераётгани ҳақида фикр алмашдилар. 

Эроннинг сиёсий ва халқаро тадқиқотлар маркази раҳбари Сайид Муҳаммад Козим Сажжодпур

Эроннинг сиёсий ва халқаро тадқиқотлар маркази раҳбари Сайид Муҳаммад Козим Сажжодпур ушбу видеоконфренцияда, Эроннинг ишбилармон доираларининг Ўзбекистонга ва умуман Марказий Осиёга қизиқишининг ўсиши Тошкентнинг минтқавий амалдаги сиёсатига бўғлиқдирким, натижада Марказий Осиё минтақаси тинчлик, барқарор ривожланиш ва фойдали ҳамкорлик муҳитига айланади,-деб айтди.

Сажжодпур Ўзбекистон ижобий ва тасирчан минтақавий алоқаларда етакчи мамлакат унвонида ўзини таништирган,-деб қўшимча қилди. 

Ўзбекистон президентининг стратегик ва минтақавий тадқиқотлар институти раҳбари Элдар Орифов ўхзаро ҳурмат-эҳтиром ва икки мамлакат манфаатларини назарга олиб ўрнатилган алоқалар устувор қолади ва ушбу икки мамлакат узоқ тарих давомида муштарак тарихий муштаракликларга эгадир,-деб айтди.

Орифовнинг сўзларига кўра, бу алоқалар Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг сайланганидан кейин янада кенг кўламда ривожланди. 

Эрон-Афғонистон-Ўзбекистон каридори 

Стратегик ва минтақавий тадқиқотлар институти вакили Бахтиёр Мустафоев ҳам Марказий Осиёнинг сиёсий фазосида ижод этилган ўзгаришлар минтақанинг иқтисодий кўрсатгичларини яхшилаш ва инвестиция жозибаликларини кенгайтириш учун Тошкентнинг фаол дипломатияси натижасида кўмак кўрсатди,-деб таъкидлади.

Ўзбекистоннинг Эрондаги элчихонасининг биринчи котиби Элдар Аскаров ушбу видеоконфренцияда, икки томонни қизиқтирадиган барча соҳаларда икки мамлакатнинг ўзаро ҳамкорликларини бундан ҳам кенгроқ кенгайтиришга чақирди. 

У савдо, саноат ва маданий коопераативларни устувор йўналишлар сифатида қайд этди.

Эрон ташқи ишлар вазирлигининг икки томонлама алоқалар департаменти директори Ғуломҳусейн Ёдгорий ҳам шундай деди: "Эрон сиёсий тушунчани яхшироқ тушунишга ёрдам берадиган маданий алоқаларда икки мамлакат халқларининг умумий анъаналари ва тарихий яқинлигини қадрлайди."

Эроннинг сиёсий ва халқаро тадқиқотлар марказининг катта илмий ходими "Баҳман Оқо Розий" ҳам мамлакатларўртасида транспорт ва телекоммуникация линияларининг ўрнатилишини эслатиб ўтди. 

Эронлик бу эксперт Эрон денгиз портлари (Бандар-Аббос ва Чобаҳор) географик нуқтаи назардан Ўзбекистоннинг транспорт алоқалари учун энг қисқа йўл саналади ва ушбу "Термиз-Мазори Шариф-Ҳирот-Дилором-бандар-Аббос (Чобаҳор)" транзит каридоридан фойдаланиш эса транспортдаги харажатларни камайтиради,-деб таъкидлади. 

Хоф-Ҳирот темир йўлининг стратегик аҳамияти ва истиқболлари   

Эрон халқаро ва сиёсий тадқиқотлар марказининг ўринбосари Мажид Қофилабоший ҳам "Эрон-Афғонистон-Ўзбекистон" транспорт ва коммуникация каридорини ижро этиш Афғонистон халқи учун фойда келтириш зимнида, ушбу мамлакатнинг иқтисодий вазъиятини мустаҳкамлашга ҳам кўмак беради, -деб изҳор этди. 

У  қўшича қилди: "Бу Афғонистондаги можарони ҳал қилиш бўйича ҳаракатларнинг мантиқий давоми ва бу мамлакатда узоқ муддатли барқарорликка эришишнинг муҳим шартидир".

Видеоконфренция иштирокчилари Ўзбекистон-Эрон муносабатлари муҳим ҳамкорлик учун имкониятларга эга эканлиги тўғрисида бир фикрга келишди. Шу муносабат билан икки институт мутахассислари яқин келажакда икки мамлакат ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг устувор режаларини белгилаш бўйича музокараларнинг давом этишини таъкидладилар.  

Ёрлиқ