июл 13, 2021 13:53 Asia/Tashkent
  • NATO Бош котибининг Эронга қарши асоссиз изҳороти; сионистик режим билан ҳамжиҳатлик

НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Брюсселда сионистик режим ташқи ишлар вазири Яир Лопид билан учрашуви чоғида, Эроннинг Мудофаа ва қуролли кучларининг қудрати ҳақида асоссиз изҳорот бериб, дунё ва минтақа учун Исроил режимининг ядровий таҳдидларига ишора этмасдан Эроннинг тинч йўлидаги ядровий фаолиятлари ва ракета қудратини хавотирли деб билди.

НАТО ташкилотининг Бош котиби душанба куни бўлиб ўтган ушбу учрашувда,  Исроил режимининг ишғолгарликлари, ядровий қуролларни тарқатмаслик шартномаси ва қуролсизланиш механизмларига содиқ қолмагани минтақанинг асосий ташвишига айланган бир пайтда, у Эронни минтақани барқарорсизлантиришда айблади. 

Сионистик режим ташқи ишлар вазири Яир Лопид 

НАТО ташкилоти Бош котиби изҳоротига хилоф тарзда, МАГАТЭ ҳисоботларига асосан Эроннинг барча ядровий фаолиятлари тинчлик йўлига қаратилган ва ушбу агентликнинг назорати остидадир. Эрон Ислом Жумҳурияти диний эътиқодларга асосан ва халқаро мажбуриятларга содиқ қолиб, ҳеч қачон ядровий қурол-яроқлар ва оммавий қирғин қилиш қуролларига эга бўлиш пайида бўлмаган ва уни ҳаром деб билади. 

Ҳақиқатан ҳам Столтенберг томонидан бдаён этилган иддаолар сиоинистик режим расмийлари уларнинг америкалик ҳомийларининг Эронга қарши такрорий айбловларидирким, улар ўз мақсадларини айбни бошқалар буйнига ташлаш сиёсати билан хаспўшлашга ҳаракат қилишади. 

НАТО ташкилоти Бош котиби Эронга қарши ушбу асоссиз айбловни шундай бир вазъиятда баён этмоқдаким, минтақа хавфсизлиги ва барқарорлигини сақлаш ҳамда аъзо мамлакатларнинг манфаатларини муҳофазат этишдаги ушбу ташкилотнинг маъмуриятлари ва уйнайдиган роли кўплаб савол ва ноаниқликлар билан юзмаюз бўлган.

 

Сиёсий масалалар бўйича эксперт Муҳаммадризо Наврўзпур

Сиёсий масалалар бўйича эксперт Муҳаммадризо Наврўзпур НАТО бошқаларга мавъиза ўқиш ўрнига  Афғонистон ва бошқа минтақаларда уруш жиноятларини содир этишда ҳамроҳлик қилиши натижасида юқотган обрў-эътиборини ва мавқеини яхшилашга ҳаракат қилиши керак. 

Эрон Ислом Жумҳуриятининг Брюсселдаги элчихонаси НАТО Бош котибининг сўзларига жавобан баёнотида айтилганидек, бу баёнотлар НАТО Бош котибининг иддаоли обрў-эътиборини оширишга ёрдам бермайдиган чалғитувчи ва масъулиятсиз равишда бузиб кўрсатилган фактлардир. Чунончи, АҚШ ва НАТО ташкилоти кучларининг Афғонистонни босиб олганидан 20 йил ўтиишига қарамай бу мамлакат уруш, зўравонлик, хавфсизлик ва гиёҳванд моддалар савдосидан азият чекиши давом этмоқда.  

 Афғонистон ва Ироқ вазъияти ушбу ҳарбий ташкилот фаолиятининг фақатгина битта намунасидир. НАТО ташкилотининг минтақадаги сиёсатлари охирги 20 йил давомида минтақадаги нотинчликлар, зўравонлик ва уруш ривожланишининг асосий сабабларидан ҳисобланади. НАТо ташкилоти раҳбарлари 2010 йилда ўтказилган Лиссабон йиғилишида,  ушбу ташкилотнинг келаси 10 йилдаги мақсадларини режалаштирдилар. Мазкур ҳужжатнинг асосий йўналиши "жамоавий хавфсизлик" масаласига содиқлигини тасдиқлаш эди. Аммо бу ташкилот Ироқ ва Сурия бўҳронлари ва терроризм билан қарши кураш, қочқинлар бўҳрони, уюштирилган жиноятлар ва сиёсий барқарорсизликда кераклик равишда фаолият кўрсатмади.  

Ҳақиқатан ҳам агар Сурия ва Ироқда ИШИД террористик гуруҳининг террористлари билан қарши кураш майдонига Эрон ўз вақтида кирмаганида албатта бугун ушбу ташкилотга аъзо мамлакатларнинг вазъияти бошқача эди. Эрон Ислом Жумҳуриятининг нуқтаи назарига кўра, хавфсизлик таҳдидлар билан қварши кураш олиб боришнинг ягона йўли минтақа ичкарисидаги имкониятларга таниш ҳисобланади. Бу эса НАТО ташкилоти ва Ғарбни хавотирга солмоқда. Баржом ядровий келишуви ва яжровий келишувдаги мажбуриятлар масаласида ҳам шуни зикр этиб ўтиш жоизки, Эрон биологик қуроллар конвенцияси ва ядровий қуролларни тарқатиш шартномасига содиқ қоладиган аъзо сифатида НАТО ташкилотининг тавсияларига эҳтиёж сезмайдива ўз мажбуриятларини тўлиқ ижро этади.

Аммо инкор этиб бўлмайдиган ҳақиқат шундаки, сионистик ишғолгар режими 300га яқин ядровий калакчаларга эга бўлиши ва ядровий қуролларни тарқатиш шартномасига (НПТ) имзо қуйишдан ўзини тийиши билан минтақа учун асосий таҳдид ҳисобланади. Бу таҳдид Америка ва европалик мамлакатларнинг қўллаб-қувватлаши ва уларнинг икки сатандартли сиёсатларининг натижасидирким, НАТО Бош котибининг баён этилган изҳоротида яққол мушоҳада этилади. 

 

Ёрлиқ