июл 20, 2021 13:11 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим фаластинликларни кенг кўламда қамоққа олиш сабаблари

Фаластин нодавлат ташкилотининг айтишича, Исроил режими кучлари жорий йилнинг дастлабки етти ойида 5000дан ортиқ фаластинликларни, шу жумладан аёллар ва болаларни ҳибсга олган.

Исроил режими томонидан фаластинликларни ҳибсга олиш масаласи жиддий масала эмас. Сионистик режим уша Фаластинни ишғол этгани, яъни 1948 йилда ўз манзиллари ва сарзаминларини мусодара этишни тўхтатиш хусусида ўз ҳуқуқларини талаб этувчи фаластинликларга қарши кураш олиб бориш учун турли шаклда лушманликни ишчи дастурига киритьди ва фаластинликларн6и қўлга олиш ва қамоққа ташлаш, шунингдек қисқа ва узоқ муддат ва ҳатто абадий ҳабсга маҳкум этиш ушбу душманликларнинг жумласидандир. 

Муҳим масала шундаки, бош вазир ва кабинетни ўзгартириш фаластинликларга қарши сионистик режимнинг душманликлари ва зўравонликларига ҳеч қандай тасир етказмайди ва барча кабинетлар душманликни фаластинликларга қарши кураш олиб бориш учун стратегик муҳим вазифаси деб билади. Ҳозирги кунда 4 мингу 650 нафвардан ортиқ фаластинликлар сионистик режим қамоқхоналарида кун кечиришмоқда ва 180нафари эса болалар ҳисобланишади. Бу ҳозирда қамоқ жазосига ҳукм қилинганларнинг сонидир. 

Сионистик режим ҳарбийлари фаластинлик ёш болани ҳибсга олмоқда 

Бундан ташқари ҳибсга олинганлар ишлари бўйича комиссия, Фаластин маҳбуслар уюшмаси, маҳбусларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ассотсиясиси сионистик режим ҳарбийлари жорий йилнинг етти ойида камида 5 мингу 426 фаластинликни ҳибсга олганлигини маълум қилди. Кейинчалик улар озод қилинди ва уларнинг бир қисми ҳибсга олинганларга қўшилди. 

Фаластинлик қўлга олингарларнинг сони ҳақида турли сабаблар мавжуддир. 

Фаластинликлар шундай хулосага келишганким, сионистик режим билан муроса ва келишувга келиш уларнинг манфаатларини таъминламайди, балки бу режим уларнинг хавфсизлиги, ҳаёти ва мол-мулкига кўпроқ жасорат билан ҳужум қилишига имкон тўғдиради. Шунга асосан фаластинликлар Исроил режимига қарши қаршилик кўрсатиш хулосасига келишган ва Иордан дарёсининг ғарбий қирҳоқлари ва ишғолий Қудсда яшовчи фаластинликлар жорий йил давомида муқовимат ва қаршилик кўрсатишни танлашган. 

Шунинг учун жорий йилнинг биринчи ярмида рўйхатга олинган қамоққа олиш сони ўтган йилнинг шу вақти билан қиёслаганда икки бараварга ошган. Фаластин нодавлат ташкилоти ҳибсга олинганларнинг сони бўйича энг кўп 2021 йил май ойи бўлгани ва шу ойда 3 мингу 100 нафар фаластинлик ҳибсга олинганини таъкидлайди. Май ойида ҳибсга олишлар сонининг анча юқори бўлишига сабаб Исроил режимининг фаластинликлар ерлари ва уйларини мусодара қилишда уларга қарши зўравонлик кўрсатиши бўлиб, бу кенг тарқалган фаластинликларнинг қаршиликларига дуч келди ва охир-оқибат 12 кунлик урушга олиб келди. 

Исроил режими кучлари фаластинликларни ҳибсга олмоқда

Бошқа масала шундаки, сионистик режим зотан ишғолгар режимдир ва фаластинликларнинг ерларини босиб олишни давом этмоқда. Бу режим кенг кўламли ҳибсга олиш орқали фаластинликлар орасида қурқувни ижод этиш ва уларнинг қаршилик кўрсатишларига монеа яратишга ва шу йўл орқали фаластинликларнинг сарзаминларида шаҳарчалар қуришни давом эттиришга ҳаракат қилмоқда. Ҳақиқатан ҳам, Исроил режими сионистлар яшовчи шаҳарчаларни қуриш ҳамда фаластинликларнинг турар-жойлари ва манзилларини бузиш билан Фаластин минтақаларидаги географик тизимни ўзгартириш ва ушбу минтақаларга сионистик  чеҳра беришга интилмоқда. Фаластинлик муқовимат эса фаластинликлар сарзаминларининг географик ўзлигини ўзгартириш ва шаҳарчалар қурини давом эттириш ҳамда уй-жойларини мусодара қилишга монеа яратишмоқда. Шунинг учун Исроил режими болалар, аёллар ва ёшларни кенг кўламда қўлга олиш орқали улар орасида қурқув ижод этишга сайъ-ҳаракат олиб бормоқда. 

Умуман олганда, Нетаняҳу қудрат бошига қолиш учун кенг кўламда ҳибсга олиш орқали Исроил режимининг сиёсий муҳитини хавфсиз ҳолатга келтиришга интилди ва Нафтали Беннет ҳам ишга келганидан кейин Исроилда вазирлар маҳкамасининг ўзгариши фаластинликларга нисбатан муносабатни ўзгартирмаганлигини кўрсатиш учун Нетаняҳунинг сиёсатини давом эттирди.

Ёрлиқ