июл 28, 2021 14:57 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим жосуслик ташкилоти вгентлари тармоғини йўқ қилиш; Эрон хавфсизлик хизмати ходимларининг ҳушёрлигини

Чегаралардан ташқарида разведка назорати ва контрол қилиш ва Эрон хавфсизлик кучларининг кенг разведка амалиётлари тадбирлари билан сионистик режим (Массад) агентлари тармоғи оғир қурол-яроқ ва ўқ-дориларни ғарбий чегара пунктларига кирганидан кейин ҳибсга олинди.

Исломий Инқилоб ғалаба қозонганидан сўнг АҚШ-сионистик режим ва унинг минтақавий иттифоқчилари томонидан Эрон Ислом Жумҳуриятини ағдариш ва унга қарши курашиш учун турли амалиёт ва тадбирларни амалга оширилди. 

Ушбу ҳаракатларда Исроил, АҚШ ва Буюк Британия ўртасида кенг кўламли ҳамкорлик мавжуд. Ушбу тадбирларнинг аниқ намунасини сўнгги бир неча йил ичида Эрон ядро соҳасидаги олимларини ўлдиришда разведка хизматларининг бевосита ролида мушоҳада этиш мумкин. 

Исроил ҳарбий эксперти Юаф Лимур "Israel Hume" газетасида ёзган мақоласида Моссад Эронга қарши террористик ва бузғунчи ҳаракатларда, шу жумладан эронлик ядрошунос олим Муҳсин Фахризодани террор қилинишида иштирок этганига ишора этиб,  ўтган ўн йил ичида мушоҳада этган нарсамиз Моссад томонидан Дубайда Хамас раҳбари Маҳмуд Ал-Мабҳуҳ ўлдирилганидан кейин ўзининг асосий унсурларининг хавфини камайтириш учун маъмурлар ўрнига ёлланма аскарлардан фойдаланишни мақсад қилди,-деб айтди.

Эроннинг ядрошунос олими шаҳид Муҳсин Фахризода 

Сионистик режим хавфсизлик ва ҳарбий эксперти бу сайъ-ҳаракатлар Америка давлатининг ҳимоятисиз амалга оширилмайди,-деб қўшимча қилди. 

Ҳужжатлар маълумотларига кўра, АҚШ Марказий разведка бошқармаси "ЦРУ" раҳбарлигида Американинг жосуслик тармоғи сўнгги йилларда Моссад билан келишилган ҳолда бузғунчилик мақсадларига эришиш ва Эрон чегаралари ичида этник ва диний бўлинишларни яратиш учун ўз фаолиятини кучайтирди. 

АҚШ ва Исроил томонидан бузғунчилик, жосуслик ва хавфсизликка қарши ҳаракатлари турли йўллар шу жумладан айғоқчи агентлар ва элементларнинг бевосита тасири, диссидент гуруҳлардан фойдаланиш учун моддий ёрдам бериш, алдалган шахслардан шахслардан кўча тартибсизликларини яратиш ва фаоллаштириш ва психологик уруш  билан амалга оширилмоқда. Бу фитна-найранглар билан юзмаюз бўлишда Эрон хавфсизлик кучларининг сайъ-ҳаракатлари душманнинг ҳаракатини бартараф этиш учун кенг кўламда олиб борилади ва ушбу тармоқларга берилган зарбалар ҳам тасирчан ва оғир эди. 

Разведка вазирлиги томонидан томонидан иккита террористик гуруҳни йўқ қилди

1397 йил 31 шаҳривар ойида Саъудия разведка хизматлари ва сионистлар режимининг бевосита кўмаги остида Аҳвозда содир бўлган қонли теракт учун жавобгар "Ан-Низол" террористик гуруҳи етакчисини ҳибсга олиш, Албурз вилоятида ҳарбий тажҳизотлар ва қуролл-яроқларни кантрабанда қилиш бўйича йирик тармоқни бартараф этиш, 5 та жосуслик гуруҳини қўлга олиш, шунингдек Эронда буззғунчилик ва қуролланган амалиётларни Америкадан тўриб раҳбарлик қиладиган Тундар террористик гуруҳ раҳбарини ҳибсга олиш каби ҳаракатлар охирги йилларда терроризм билан қарши курашиш йўлида Эрон хавфсизлик хизматларининг амалга оширган сайъ-ҳаракатларининг фақатгина бир қисмидир.   

Моссад сионистик режимнинг Эронга қарши мағлубиятини тан олди

Террористик ва нуфузли унсурларни қўлга олиш, этиш, Ғарб, Исроил режими ва айрим араб мамлакатларининг жосуслик хизматлари томонидан ҳимоя этиладиган бузғунчи гуруҳлар ва жосуслик тармоқларни бартараф этиш ҳақиқатан ҳам Эрон хавфсизлик хизматларининг ҳушёрлиги ва душманларнинг фитна-найранглар қаршисида Эрон Ислом Жумҳуриятининг қудратининг намунасидир. 

 

Ёрлиқ