июл 25, 2021 11:00 Asia/Tashkent
  • Токио—2020. Ўзбекистон карвони таэквондочи Улуғбек Рашидовни медал келтиришига умид қилмоқда
    Токио—2020. Ўзбекистон карвони таэквондочи Улуғбек Рашидовни медал келтиришига умид қилмоқда

Кеча Токио—2020 Олимпиадасида Збекистон спортчиларнинг кетмакет мағлубияти давом эатётган длир пайтда айрим спортчилар яхши натижа қайд этмоқда.

Токио Олимпиадасида ўзбекистонлик спортчилар ичида иштирокни биринчи бўлиб ўқ отиш бўйича терма жамоа вакили Мухтасар Тоҳирова бошлаб берди. 10 метрдан милтиқдан ўқ отиш бўйича Тоҳирова 622.2 балл тўплаб, 32-натижани қайд этди.

Қиличбозликнинг сабля йўналишида ҳаракат қилган 19 ёшли ўзбекистонлик спортчи Шерзод Мамутов руминиялик Юлиан Теодосиуга қарши жанг олиб борди ва 11:15 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди деб хабар қилган Дарё сайти..

Қиличбозликнинг шпага йўналишида Малика Ҳакимова хитойлик Йивен Сунга қарши баҳс олиб борди ва 10:15 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Боксчи Шаҳноза Юнусова (-69 кг) 1/16 финалда польшалик Каролина Косевскага қарши рингга кўтарилди ва 0:5 ҳисобида мағлуб бўлди.

Академик эшкак эшиш бўйича Собир Сафаралиев ва Шаҳбоз Холмирзаев жуфтлиги дастлабки чиқишни якунлади. 2000 метрлик масофани босиб ўтиш учун ўзбекистонлик спортчилар 6:44.98 дақиқа вақт сарфлади ва 4-ўринни эгаллади. Эндиликда улар қўшимча саралаш босқичида иштирок этади.

Дзюдочи Шарофиддин Лутфуллаев (-60 кг) 1/8 финалда украиналик Артём Лесиукка қарши кураш олиб борди ва имкониятни бой берди.

Ўзбекистнлик теннисчи Денис Истомин ҳиндистонлик теннисчига имкониятни бой берди ва Олимпия ўйинлари билан хайрлашди.

Санжар Турсунов жазоирлик боксчига ютқазиб, Олимпиадани тарк этди.

Ўзбекистонлик гимнастикачи Расулжон Абдураҳимов саралаш босқичида 49-ўринни эгаллаб, Олимпиадани тарк этди.

Бу орада, ўзбекистонлик теннисчилар Темур Исмоилов ва Амал Султонбеков келишилган ўйинларда иштирок этгани сабаб жазоланди. 

Дастлабки текширувлардан сўнг Темур Исмоилов 7 йиллик дисквалификацияга учраган. 

Навбатдаги текширувлардан кейин уни бутун умрга теннисдан четлатиш борасида қарорга келинган.

Таэквондо бўйича -68 кг вазн тоифаси вакили Улуғбек Рашидов дастлабки босқичда малилик Сейду Мофанани 38:17 ҳисобида мағлуб этиб, 1/8 финалга йўл олди. Ўзбекистон спортчи чорак финал йўлланмаси учун 3 карра жаҳон чемпиони, Олимпия ўйинларининг 2 карра совриндори жанубий кореялик Ли Де Ҳунга қарши даянга чиқди. Дастлабки раундда имкониятни бой берган Рашидов 2 ва 3-раундларда устунлик қилди. Асосий вақт 19:19 ҳисобида якунланди. Баҳс тақдирини ҳал қилган «Олтин зарба»да Рашидов 2 очко қўлга киритиб, чорак финалга йўл олди.

Рашидов 1/4 финалда эронлик Мирҳошим Ҳуссаинига қарши жанг қилади. Беллашув Тошкент вақти билан 15:00 атрофида бошланади.

Боксчи Турсуной Раҳимова (-51 кг) 1/16 финалда польшалик Сандра Драбикка қарши жанг қилди ва ғалабага эришди. Шу тариқа Раҳимова Олимпия ўйинларида ғалабага эришган ўзбекистонлик илк аёл боксчига айланди. Унинг кейинги босқичдаги рақиби туркиялик Бусе Наз Чакироўғлу бўлади.

 

Ёрлиқ