июл 27, 2021 10:34 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон спортчилари Токио Олимпия ўйинларида
    Ўзбекистон спортчилари Токио Олимпия ўйинларида

Бокс бўйича -69 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Бобоусмон Ботуров 27 июль куни Токио—2020 Олимпиадасидаги иштирокини бошлади.

1/8 финалда Бобоусмон доминиканлик Поландо Роҳанга қарши баҳс олиб борди. Дастлабки раунд тўлиқ Ботуровнинг устунлигида ўтди. Иккинчи раундни ҳакамлар Роҳан фойдасига ҳал қилди. Учинчи раундда эса ўзбекистонлик боксчи фаоллик кўрсатди ва якунда ғалаба қозонди хабар берган деб,  Дарё сайти.

Бобоусмон чорак финалда 30 июль куни  Британия вакили Пет Маккормакка қарши жанг қилади.

Таэквондо бўйича -80 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Никита Рафалович бронза медали учун баҳсда хорватиялик Тони Канаетга имкониятни бой бериб қўйди. 3 та раунд натижасига кўра 24:18 ҳисоби қайд этилди. 

Шарофиддин Болтабоев болгариялик дзюдочини мағлуб этиб, Токио Олимпиадасининг чорак финалига чиқди.

Дзюдо бўйича -81 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Шарофиддин Болтабоев 27 июль куни Токио—2020 Олимпиадасининг 1/8 финалида иштирок этди.

Болтабоев ушбу босқичда болгариялик Ивайло Ивановга қарши баҳс юритди. Беллашувнинг асосий вақтида кучлар тенг келди. Golden score’да эса Болтабоев вазари баҳоси билан ғалаба қозонди.

 

 

Ёрлиқ