август 02, 2021 15:41 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда
    Ўзбекистонда "Sputnik-V" вакцинасини ишлаб чиқариши бошланди

Ўзбекистонда коронавирусга қарши россиялик "Sputnik-V" вакцинасининг биринчи партияси ишлаб чиқарилди.

 Тошкент шаҳридаги  " Жўрабек лабораториялари" фармацевтика корхонасида коронавирусга қарши Россиянинг Спутник -V  вакцинасини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Ўзбекистон ССВ расмийлари  маълумотларига кўра, завод ҳар ойда Россиянинг Спутник-V русумли коронавирусга қарши  2 миллирн дозасигача вакцинасини ишлаб чиқаради.

Ўзбекистоннинг Россиянинг  "Sputnik-V" вакцинасини жорий йилнинг февраль ойида рўйхатдан ўтказганди.

Ўзбекистон ССВ статистик маълумотларига биноан, Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони  130 216 нафарга, тузалганлар сони эса 123 минг 995 кишига ва вафот этганлар сони 880 тага етди.

Ёрлиқ