август 02, 2021 16:04 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистонда жорий йилнинг  6 ойида 45 мингдан ортиқ жиноятлар содир этилган. / Ўтган йилга нисбатан 111,9 фоизга ошган/
    Ўзбекистонда жорий йилнинг 6 ойида 45 мингдан ортиқ жиноятлар содир этилган. / Ўтган йилга нисбатан 111,9 фоизга ошган/

январь-июнь ойларида Ўзбекистонда 45 мингдан ортиқ жиноятлар содир этилиб, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 111,9 фоизга ошган. 217 та қотиллик жиноятларининг ҳар учинчиси қариндошлар ёки қўшнилар ўртасида содир бўлган

6 ойида Ўзбекистонда олди олиниши мумкин бўлган 45 630 та жиноятлар содир этилишига йўл қўйилган ва бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 111,9 фоизга (21 535) ортган деб хабар қилган Газета.уз сайти мамлакат Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси сўзларига таяниб.

Ўзбекистонда жиноятларнинг 217 тасини қотиллик ва 489 тасини оғир тан жароҳати етказиш жиноятлари ташкил этади. Қайд этилишича, жиноятлар ҳар 100 минг аҳолига нисбатан мамлакатда ўртача 132 тани ташкил этган бир вақтда, бу кўрсаткич Сирдарё вилоятида 151 тани, Тошкент вилоятида 168, Фарғона вилоятида 223, Тошкент шаҳрида 383 тани ташкил этган.

«Ўта оғир жиноятлардан — қотиллик Тошкент шаҳрида, Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида, оғир шикаст етказиш Тошкент вилоятида, номусга тегиш Тошкент, Сирдарё ва Навоий вилоятларида, босқинчилик Тошкент, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида сезиларли ошган», — дея таъкидлади  Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси.

Шунингдек, қўмита раисининг маълум қилишича, биринчи ярим йилликда 4 137 та тан жароҳати етказиш, 135 та босқинчилик, 1 100 та безорилик, 7 618 та ўғрилик, 9 439 та фирибгарлик жинояти содир этилган.

Бундан ташқари, 6 мингга яқин (5 837 нафар) жиноятлар ишсиз фуқаролар томонидан содир этилганлиги айтилди.

Маълумотга кўра, 2021 йилнинг 6 ойида содир этилган қотилликнинг ҳар учинчиси (77 та) қариндошлар ёки қўни-қўшнилар ўртасидаги низолар оқибатида келиб чиққан ва бу жиноятларнинг 42 таси ёки 55 фоизи эр-хотин, ака-ука, ота-ўғил ўртасида юз берган.

Оилавий низоларга ўз вақтида барҳам берилмаганлиги оқибатида 9 575 та ҳуқуқбузарлик содир этилган.

Бундан ташқари, «оғир турмуш шароитида яшаётган аёлларнинг муаммолари тўлиқ ҳал этилмаслиги» оқибатида 2021 йилнинг 6 ойида 3 236 нафар хотин-қиз томонидан 24 та қотиллик, 21 та оғир тан жароҳати етказиш, 413 та ўғрилик, 692 та фирибгарлик, 13 та талончилик жинояти содир этилганлиги маълум қилинди.

«Ёшларнинг муаммоларини бартараф этишга етарли даражада эътибор қаратилмаганлиги» натижасида, ўтган 6 ойда қайд этилган жами жиноятларнинг 7 849 таси (17,2%) айнан ёшлар томонидан содир этилган.

Бурхановнинг сўзларига кўра, жиноятга қўл урган 9 372 нафар ёшларнинг 817 нафарини хотин-қизлар, 288 нафарини олий ўқув юрти талабалари, 3180 нафарини бандлиги таъминланмаган, таълим билан қамраб олинмаган ёшлар ташкил этган.

 

Ёрлиқ