октябр 12, 2016 18:04 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ТИВда Ўзбекистон-Кувайт ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон ТИВда ИҲТ ва БМТ доирасидаги Ўзбекистон-Кувайт ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди

2016 йилнинг 12 октябр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Кувайт Давлатининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Аҳмад Холид Абдулла ал-Жийранни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар Вазирлиги сайтида маълум қилинди. 

Мулоқот давомида икки ва кўп томонлама шакллардаги, жумладан Ислом ҳамкорлик ташкилоти, БМТ ва бошқа халқаро тузулмалар доирасидаги Ўзбекистон-Кувайт ҳамкорлигининг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Кувайт вакилларининг ўзаро ташрифлари жадвали юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Учрашувда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясида Кувайт нуфузли делегацияси иштирокининг амалий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ёрлиқ