ноябр 13, 2016 13:31 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги: Ўзбекистон Тайвань ва Тибетнинг мустақиллигига қарши

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги: Ўзбекистон Тайвань ва Тибетнинг мустақиллигига қарши

Ўзбекистон Тайвань ва Тибетни Хитойнинг ажралмас қисми сифатида қабул  қилишини тасдиқлади. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов хитойлик ҳамкасби Ван И билан берган матбуот-анжуманида маълум қилди.

"Биз жаноб Ван Ининг расмий ташрифига фаол сиёсий мулоқотнинг изчил давоми, аввал эришилган келишувларни амалга оширишни холис ва батафсил баҳолаш, миинтақавий ва халқаро долзарб муаммолар бўйича фикрлар алмашиш ҳамда Ўзбекистон-Хитой икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорлигининг аниқ истиқболли йўналишларини кўриб чиқиш учун яна бир имконият сифатида қараймиз", деб айтди Камилов Ван И билан музокаралардан кейин.

Камиловнинг айтишича, ўзбек томони хитойлик ҳкамсабларини Ўзбекистоннинг Хитойга нисбатан ташқи сиёсати изчиллиги, дўстлик ва ҳамкорлик ҳақидаги тамойилларга содиқлигига ишонтирди. 

Камиловнинг таъкидлашича, томонлар кўпчилик долзарб минтақавий ва халқаро муаммолар, БМТ ва ШҲТ форматидаги етакчи кўп томонлама ташкилотлар ва институтлар доирасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича фикрлар ўхшашлиги ва мос келишини тасдиқлашди. 

"Ўзбекистон Хитой раҳбариятининг давлат яхлитлигини ҳимоя қилиш, Тайвань ва Тибет масалалари ҳамда "уч ёвузлик" кучлари – террорчилик, қўпорувчилик ва айирмачиликка қарши курашдаги принципиал сиёсатини қатъий ва изчил қўллаб-қувватлашини тасдиқлади", деб айтди Камилов.

Камилов томонлар минтақавий хавфсизлик муаммолари бутун комплекси бўйича сиёсий маслаҳатлашувлар олиб боришлари, умумминтақавий аҳамиятдаги самарали иқтисодий, энергетик, транспорт-коммуникацион ва бошқа лойиҳалар ва дастурларни илгари суриш ва рағбатлантриш мақсадида биргаликда саъй-ҳаракатлар кўришни давом эттиришларини таъкидлаб ўтди.  

Хитой ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга ташрифи давомида шунингдек Ўзбекистон  президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев билан учрашди. Хитой вакилининг ташрифи якунларига кўра икки давлат раҳбарларининг 2017 йилда учрашишига келишиб олинди.

Ёрлиқ