август 02, 2021 16:43 Asia/Tashkent
  • Афғонистоннинг Ҳирот шаҳрида тўқнашувлар кучайиб бормоқда
    Афғонистоннинг Ҳирот шаҳрида тўқнашувлар кучайиб бормоқда

Афғонистон ҳукумат кучлари ва Толибон ўртасида Афғонистоннинг Ҳирот шаҳри ҳудудларида тўқнашувлар кетма-кет 4 чи кундан бери давом этмоқда.

Тулуъ нюс ахборот агентлигининг хабар қилишича,  тўқнашувларнинг ошиши ортидан  Афғонистон давлатининг махсус кучларидан юзлаб нафари,  Ҳиротга юборилган ва ушбу махсус кучларни бошқараётган Афғонистон Ички ишлар вазирлиги хавфсизлик раисининг етакчи ўринбосари Абдурраҳмон Раҳмон  Ҳирот шаҳрида Толибон гуруҳига қарши кенг қамровли операцияларни бошланганини маълум қилди.

Ҳирот губернатори Абдусабур Қонеъ  ҳам   Пули Малон минтақасида тўқнашувлар давом этмоқда ва  уТолибонларнинг ушбу ҳужумлари қайтарилган деб таъкидлади.

Ҳирот маҳаллий касалхоналар маълумотларига биноан,  шаҳар жанубидаги ўтган 4 кун давоимдаги тўқнашувларда   20 киши, жумладан  16 афғонистонилк ҳарбийлар ҳалок бўлган ва  90 дан ортиқ, шу жумладан 70 ҳарбийлар жароҳатланган. Ҳирот хавфсизлик расмийларининг хабар қилишича, Толибонлар катта талофат кўрган.

 Сўнгги 24 соат ичида,  Толибон гуруҳи Афғонистонинг Ҳирот, Қадаҳор, Ҳилманд ва Тахор вилоятларига ҳужумлари ортидан Ҳирот Халқаро аэропорти ёпилган.

Жума куни Ҳиротдаги БМТнинг асосий биносига ҳам ҳужум уюштирилган.

 

Ёрлиқ