Инқилобнинг шаҳид раҳбари билан видолашиш ҳамда унинг жаноза маросимида қатнашиш учун Қум шаҳрига миллионлаб одамлар йиғилишди
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i100088-Инқилобнинг_шаҳид_раҳбари_билан_видолашиш_ҳамда_унинг_жаноза_маросимида_қатнашиш_учун_Қум_шаҳрига_миллионлаб_одамлар_йиғилишди
Жаноза намозидан сўнг, Инқилобнинг шаҳид бўлган раҳбари ва унинг оиласига мансуб шаҳидларнинг муборак жасадлари мотам тутувчилар томонидан кенг юриш билан олиб ўтилмоқда; Улар муқаддас Жамкарон масжидидан Теҳрон вилоятининг жанубида жойлашган Қум шаҳридаги ҳазрат Масъсум /саломуллоҳи алайҳо/нинг муқаддас зиёратгоҳига йўл олдилар.
(last modified 2026-07-16T10:45:10+00:00 )
июл 07, 2026 11:39 Asia/Tashkent
  • Инқилобнинг шаҳид раҳбари билан  видолашиш ҳамда унинг жаноза маросимида қатнашиш учун Қум шаҳрига миллионлаб одамлар йиғилишди
    Инқилобнинг шаҳид раҳбари билан видолашиш ҳамда унинг жаноза маросимида қатнашиш учун Қум шаҳрига миллионлаб одамлар йиғилишди

Жаноза намозидан сўнг, Инқилобнинг шаҳид бўлган раҳбари ва унинг оиласига мансуб шаҳидларнинг муборак жасадлари мотам тутувчилар томонидан кенг юриш билан олиб ўтилмоқда; Улар муқаддас Жамкарон масжидидан Теҳрон вилоятининг жанубида жойлашган Қум шаҳридаги ҳазрат Масъсум /саломуллоҳи алайҳо/нинг муқаддас зиёратгоҳига йўл олдилар.

Сешанба куни тонгги соатлардан бошлаб, Ислом Инқилоби ва ислом Эрон шарафини ҳимоя қилиш йўлида ўз ҳаётини бағишлаган буюк инсон билан видолашиш учун Инқилобнинг шаҳид бўлган  раҳбари мухлислари ва издошлари муқаддас  Жамкарон масжиди ҳамда Қум шаҳридаги  Пайғамбари аъзам хиёбонида оқиб келдилар.

Душанба оқшомида Эроннинг турли вилоятларидан келган мотам тутувчилар ибодат ва жаноза маросимида қатнашиш учун муқаддас  Жамкарон масжидига кела бошладилар., душанба кечасига келиб эса масжид ҳовлиси ва унинг атрофидаги  кўчалар одамлар билан тўлиб тошди.

Инқилобнинг шаҳид бўлган раҳбари жаноза маросимида пиёда аа транспорт воситаларида йўл олаётан одамлар карвони-қизил рангли  «Ё соротал Ҳусейн" байроқлари ҳамда Эрон Ислом республикасининг 3 рангли байроғии кўтарган ҳолда-узлуксиз  оқим бўлиб ҳаракталанишда давом этмоқда.

Ушбу улуғвор маросим душанба куни пойтахт ва Эроннинг бошқа шаҳарларида миллионлаб одамларнинг ажойиб, ўз-ўзидан пайдо бўлган иштирокидан сўнг Қумда бўлиб ўтмоқда-улар Теҳронда Эроннинг шаҳид бўлган раҳбарининг жасадларини жаноза қилиб унутилмас манзаларни яратдилар.

Эртага чоршанба куни Инқилобнинг шаҳид бўлган раҳбари муборак  жасадининг Карбало ва Нажаф шаҳарларида миллионлаб ироқликлар иштирокида жаноза маросими юриши бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Пайшанба куни Ислом Инқилобининг шаҳид бўлган раҳбари муборак жасади ҳам жаноза  маросими  орқали олиб ўтилади ва Машҳад шаҳрида дафн этилади.