Ислом Инқилоби қўриқчилар корпуси АҚШ тажовузига жавобан ушбу мамлакатнинг ҳарбий оьбъектларини нишонга олганини маълум қилди
-
Ислом Инқилоби қўриқчилар корпуси АҚШ тажовузига жавобан ушбу мамлакатнинг ҳарбий оьбъектларини нишонга олганини маълум қилди
Ислом Инқилоби қўриқчилари корпуси ўз баёнотида АҚШ тажовузига дастлабки жавобини АҚШнинг 85 та муҳим ҳарбий объектларига ҳужум қилиш орқали эълон қилди.
Эрон телерадиокомпаниясига таяниб Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Ислом Инқилоби қўриқчилари корпуси Жамоатчилик билан алоқалар бўлими баёнотининг тўлиқ матни қуйидагича:
Бисмиллоҳирраҳим
Улуғ Эрон халқининг достон яратилишидан сўнг ислом халқининг душманларини яксон қилган, бетакрор ва шаҳид бўлган етакчисининг улуғвор ва мисли кўрилмаган жаноза ва у киши билан хайрлашиш маросимида, мувафақиятсизиги кун сайин тобора яққол кўриниб бораётган ва жасар Ироқ халқининг шаҳид мужоҳидар етакчиси билан тарихий видолашув учун кўп миллоинли қўзғолоннинг глобал акс -садосини ўзи учун яна бир йирик мағлубият сифатида билган тажовузкор АҚШ режими яна бир бор ўз сўзида турмаслик одатини такрорлади ва тарихий воқеанинг соясида қолиб кетишидан хавотирга тушиб чоршанба куни эрта тонгда террорчи АҚШ ҳарбийлари -яъни болаларни ўлдирадиган ушбу режим сулҳни қўпол равишда бузди ва Исломобод келишувини менсимади ва Ҳурмузгон вилояти ва Моҳшаҳр -Эрон жанубида /қирғоқлари бўйлаб бир неча қирғоқ базалари ва фуқаролик пунктларга ҳаво ҳужуми уюштирди.
Ушбу тажовузга дастлабки жавоб сифатида Ислом Инқилоби қўриқчилар корпусининг денгиз ва ҳаво -космик кучлари қўшма ракета ва дрон амалиёти орқали АҚШнинг 85 та муҳим ҳарбий объектига, жумладан, Салмон порти, Баҳрайндаги 5-денгиз зонаси ва Кувайтдаги Али Ас-Салом авиабазасига зарба берди. Шунингдек, улар операцияга халақит беришга уринган душманнинг MQ-9 дронининг уриб туширишди.
و ما النصر الا من عندالله العزیز الحکیم /Ғалаба фақат Азиз ва Ҳаким бўлган Аллоҳдандир./