Ироқлик сиёсий ва маданий арбобларнинг ўз мамлакатларида Ислом Инқилоби шаҳид раҳбари билан видолашув маросими ҳақидаги хотиралари
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i100106-Ироқлик_сиёсий_ва_маданий_арбобларнинг_ўз_мамлакатларида_Ислом_Инқилоби_шаҳид_раҳбари_билан_видолашув_маросими_ҳақидаги_хотиралари
Ливанлик ОАВ Ироқда Эроннинг шаҳид бўлган раҳбари учун ўтказилган жаноза ва видолашув маросимини тарихий воқеа сифатида таърифлади ва ушбу тадбир юзасидан мамлакатнинг бир қатор маданият ҳамда сиёсат намояндалар билан суҳбатлашди.
(last modified 2026-07-09T12:33:34+00:00 )
июл 08, 2026 16:26 Asia/Tashkent
  • Ироқлик сиёсий ва маданий арбобларнинг ўз мамлакатларида Ислом Инқилоби шаҳид раҳбари билан видолашув маросими ҳақидаги хотиралари
    Ироқлик сиёсий ва маданий арбобларнинг ўз мамлакатларида Ислом Инқилоби шаҳид раҳбари билан видолашув маросими ҳақидаги хотиралари

Ливанлик ОАВ Ироқда Эроннинг шаҳид бўлган раҳбари учун ўтказилган жаноза ва видолашув маросимини тарихий воқеа сифатида таърифлади ва ушбу тадбир юзасидан мамлакатнинг бир қатор маданият ҳамда сиёсат намояндалар билан суҳбатлашди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича.  Ливанинг Ал-аҳд тармоғи Инқилобнинг шаҳид  бўлган раҳбари учун Ироқда ўтказилган жаноза маросими ҳақидаи " Ироқда Оятуллоҳ Хоманаий билан видолашув маросими қандай аҳамияга эга" деган мақоласида шундай деб ёзди: шубҳасиз Ироқздаги  бу воқеа тарихий бўлади ва Эрондаги улкан йиғилишларни тўлдиради. Ҳисоботда бир қанча Ироқ ОАВ, маданият ва сиёсий арбобларнинг фикрлари келтирилган.

"Қаршилик ўқи" бўйича эксперт Аҳмад Ал -Хазъалий деди: Ироқда шаҳид Имом Хоманаийнинг жаноза маросими ислом ва унинг халқига бўлган садоқат ҳамда вафодорликни намоён этади. Дўстга ҳам, душманга ҳам, аён бўлдики, Эроннинг қўшнисига қилинган ҳужум бу Ироқ ва унинг халқига қилинган ҳужумдир. Шунингдек, АҚШ Ироқнинг ўзига хослиги -унинг конституциясида мустаҳкамланганидек-исломий эркинлиги ҳамда Ироқ ва Эронда "Маржаият" /диний раҳбарият/ мақоми " қизил чизиқи" эканлигини яхши билади.

Университет  профессори ва Ироқ Халқ сафарбарлик кучларининг мафкуравий ишлари бўйича масъул ходими Али ат-Тавил ҳам Ал-аҳд нашрига шундай деди: Ироқдаа Сайид Али Хоманаий  учун ўтказилган жаноза ва видолашув маросими  мафкураий боғлиқликдан далолат беради, зеро диний раҳнамолик /маржаият/ шиа мусулмонлари эътиқодининг асосий устунларидан бири ҳисобланади. Шу боис, ушбу бкюк диинй раҳбарнинг жаноза ва у билан видолашув маросими мазкур мафкуравий ришталарга содиқликнинг яққол ифодасидир.

Ироқ Олий Ислом кенгашининг  расмий вакили Али Фозил Ад-Дифоиъй ҳам шундай деди: миллионлаб инсон иштирок этган Оятуллоҳил узмоъ Сайид Али Хоманаийнинг муаззам жаноза маросими шунчаки буюк раҳбар билан видолашув эмас, балк қаршилик, қадр-қиммат ва мустақиллик йўли бўйича халқнинг янгиланган ирода изҳоридир.

Карбало университетит тадқиқотчиси ва профессор Саъд Соҳиб Воилий ҳам шундай деди: ушбу маросимнинг халқаро ва минтақавий кучларига жумладан: Эрон ва шиаликка душман бўлган кучларга йўллаган мурожаати шундаки, қаршилик ўқи вақтинчалик  сиёсий иттифоқи эмас,балки чегаралардан ташқарига чиқадиган одамлар ўртасидаги чуқур, муқаддас ва ўсиб бораётган риштадир.