Эрон парламенти вакили: Арбаин маросимида миллионлаб зиёратчиларнинг иштироки, душманнинг ОАВ даги урушини мағлуб бӯлганининг белгисидир
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i100298-Эрон_парламенти_вакили_Арбаин_маросимида_миллионлаб_зиёратчиларнинг_иштироки_душманнинг_ОАВ_даги_урушини_мағлуб_бӯлганининг_белгисидир
Эрон парламенти ижтимоий комиссияси аъзоси, деди: Ҳусейний Арбаин юришида, халқнинг кенг қамровли иштироки, Инқилобга зид гуруҳларнинг ОАВ таблиғотларига қарамай, исломий уммат бирлиги ва душман муваффақиятсизлигининг нишонасидир.
(last modified 2026-08-10T08:54:28+00:00 )
август 04, 2026 09:17 Asia/Tashkent
  • Эрон парламенти вакили: Арбаин маросимида миллионлаб зиёратчиларнинг иштироки, душманнинг ОАВ даги урушини мағлуб бӯлганининг белгисидир

Эрон парламенти ижтимоий комиссияси аъзоси, деди: Ҳусейний Арбаин юришида, халқнинг кенг қамровли иштироки, Инқилобга зид гуруҳларнинг ОАВ таблиғотларига қарамай, исломий уммат бирлиги ва душман муваффақиятсизлигининг нишонасидир.

Меҳр ахборот агентлигига таяниб, Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Эрон Ислом парламенти вакили, Муслим Солеҳий, ӯз сӯзларида Ҳусейний Арбаин айёмига ишора қилиб таъкидлади: Арбаин юриши бугунги кунда фақат бир диний маросим эмас, балки дунёда буюк бир маданий, ижтимоий ва сивилизатсиявий ҳаракатга айланган.Ҳар йили турли мамлакатлардан бӯлган миллионлаб инсонлар иштироки билан, ваҳдат, адолатсеварлик ва зулмга қарши туриш мурожаатини бутун дунё аҳлига етказадиган мурожаат.

Эрон парламенти вакили қӯшимча қилиб айтдики, сӯнгги йилларда, Ислом душманлари ва Исломий тузумга қарши гуруҳларни турли хил психолгик ва ОАВ воситаларидан фойдаланиб, ушбу буюк ҳаракатни камайтиришга уринишлари ва уни аҳамиятсиз қилиб кӯрсатишга ҳаракат қилишларига гувоҳ эдик, аммо ҳақиқат шудирки, Арбаин юришида халқнинг кенг қамровли иштироки, шундай нотӯғри атмосфера яратишларга амалий ва очиқ жавоб бӯлиб, миллатларнинг Ошӯро маданияти билан алоқаси ОАВ таблиғотлари билан заррачадек зарар кӯрмайдиганини кӯрсатиб берган.

Эрон парламентидаги халқ вакили, эслатдики, Арбаин юришининг энг муҳим мурожаатларидан бири, исломий уммат бирлигидир. Бу йӯлда биз, турли тил, элат, ва маданиятга эга турлича мамлакатлардан келган зиёратчиларга гувоҳ бӯламиз ва уларнинг барчаси Аҳл байтга нисбатан меҳр муҳаббат билан бир бири ёнида тӯплашади. Бу ҳамдиллик, ҳамжиҳатлик, исломий умматдан ҳақиқий тасвирни намойиш этади ва душманларнинг кӯплаб фитна солувчи режаларини чипакка чиқаради.

Арбаин зиёратчиларига хизмат кӯрсатиш учун Ироқнинг давлат имкониятларини тақдим этилиши