май 16, 2023 16:51 Asia/Tashkent
  • Эрон денгизчилик тарихида энг узоқ миссия мамлакат денгиз саноати учун бурилиш нуқтаси бўлди
    Эрон денгизчилик тарихида энг узоқ миссия мамлакат денгиз саноати учун бурилиш нуқтаси бўлди

Россия федерацияси ҳарбий- денгиз кучлари қўминдони Эрон Ислом Республикаси армиясининг 86-флотилиясиниг ўз миссиясини муваффақиятли бажарганини унинг техник тайёрлиги, жиҳозланиши ва шахсий таркибининг юқори тажрибаси кўрсаткичи сифатида баҳолади.

Дено эсминенци ва Мукрон кемасидан иборат Эрон армия денгиз кучларининг 86-флотилияси илк марта 213 кунлик сузиб юрганидан кейин дунё бўйлаб сайёҳатини амалга оширди.

Бу флотилия ўз сайёҳатини 2022 йил 20 сентябрда бошланганди ва Эрон ҳарбий денгизчилик тарихида илк марта Тинч океанинг кенг ҳудудини сузиб ўтди ва Тинч океанининг энг кенг қисмидан ўтиб Полинезия ороллари ёнидан ўтди ва АҚШ қитъасининг жанубидаги Магеллан бўғози томон ҳаракат қилди.

Сўнгра бу бўғоздан ўтиб Жанубий Атлантика океанига кирди ва ҳозир Уммоннинг Малалаҳ портига лангар  ташлаган.

Россия ҳарбий-денгиз кучари қўмондони Николай Юманов Эрон Ислом Республикаси ҳарбий-денгиз кучлари қўмондони адмирал Шаҳром Ироний билан учрашувида, Эроннинг 86 -денгиз эскадрилиясининг миссияси ва дунё бўйлаб сайёҳатига тўхталиб қудратли давлатнинг флоти албатта ер шарини айланиб чиқа олади деб айтди.

Бундан олдин Эрон Ислом  Республикаси ҳарбий-денги кучлари қўмондони Ҳинд океани қўмондонллиги, Тинч океани қўмондонлиги ва Атлантика океани қўмондонлиги, 3 та океан қўмондонлигини тузилганини хабар қилиб биз Ҳинд ва Атлантика океанларида иштирок этмоқдамиз ва тез орада Тинч океанида ҳам бўламиз де таъкидлаганди.

Эрон денгиз флотининг халқаро сувларда ҳузур топиши айниқса Эрон денгиз тарихида биринчи марта Тинч океанини кесиб ўтиши минтақавий ва халқаро хабарларни ўз ичига олган муҳим воқеа сифатида баҳоланиши керак. Чунки Эрон Ислом Республикаси қуролли кучларининг ҳам техник , ҳам маҳаллий имкониятларини ва Эрон денгиз флотининг тўхтатувчи ва ҳужумкор кучини кўрсатмоқда.

Эрон Ислом Республикаси денгиз флоти узоқ вақтдан бери муҳим ҳарбий ва иқтисодий омилларидан бири ҳисобдани келган. Хусусан кейинги асрларда буюк давлатлар жаҳондаги ҳукмронлигини сақлаб қолиш учун кучли ҳарбий -денгиз флоти яратиб дунёнинг ҳарбий ва иқтисоидй ишларини назорат қилишга ҳаракат қилдилар.

Эрон Ислом республикаси эса денгизда яхши жойлашувга эга давлатлардан биридир. Эрон мамлакати  5800 км дан ортиқ қирғоқ линияси-чизиғига эга ва чегараларнинг тахминан  40% денгиздир ва Эрон тижоратининг қарйиб  90 фоизи денгиз орқали ҳам амалга оширилади шу сабабдан денгиз флотининг салоҳияти ҳам ҳарбий ва мудофаа, ҳам иқтисодий жиҳатдан муҳимдир.

Ислом Инқилоби муаззам раҳбари ҳам бир неча марта  Эрон Ислом республикаси денгиз кучларини мустаҳкамлаш билан бирга денгизлардан фойдаланиш муҳимлигини таъкидлаганлар. Ислом Инқилоби раҳбари ҳижрий-шамсий 1388 йилда I Навшаҳр денгиз колежида бугунги кунда денгиз флоти дунёнинг кўп жойларида ва мамлакатимизда стратегик қудратдир. Денгиз флоти стратегик куч сифатида қаралиши зарур. Эрон Ислом республикаси денгиз флоти назорати остидаги мамлакатининг жануби-шарқий соҳиллари жуда муҳим ҳудуддар ва тараққиёт учун жуда яхши имкоинятлар мавжуд. Бу ерларда ҳам эътибор қаратиб аҳамият беришингизни сўрайман деб айгандилар.

Шу сабабдан сўнгги йилларда санкцияларга қарамай, Эрон денгиз флоти ички куч ва потенсиал ва эронлик мутахассисларга таяниб ўз имкониятини оширди. Эндиликда Эроннинг стратегик ҳарбий денгиз флоти учувчисиз учоқлар парки ҳамда турли хил янги маҳаллий кемалар, жумладан ер усти ва ер ости кемалари билан жиҳозланиб, Форс Кўрфази ва халқаро очиқ сувларда буюк кучга айланди. Бу ҳокимият миллий манфаатларини, мудофаа мақсдларини ҳимоя қилиш, денгиз терроризмига қарши курашиш ва денгизларда тинчлик ва хавфсизликни ўрнатишга сезиларли таъсир кўрсатади.

Эрон армиясининг ҳарбий денгиз кучларининг 86-флотилияси муваффақиятли миссияси денгиз саноатида ҳам бурилиш нуқтаси сифатида баҳоланди, бу муҳим ютуқларга жумладан ҳарбий соҳада аҳамият олиб келди.

Эрон ҳарбий -денгиз кучлари қумондони бу борада алоҳида сўзларида умуман олганда 86-эскадрилиясининг топшириғини баража олиб турли ютуқлар билан бир қаторда денгиз экспертизаси соҳасида ҳам янги ютуқларга эришдик деб маълум қилди.

Миссияда қилинган шарафлар ҳақиқатан ҳам ўрганиш муҳокама қилиш, кўриб чиқиш ва учрашиш учун бой бўлган муқаддас мудофаа шарафига ўхшарди ва биз Эрон изоляция ва санкцияларга қарши тура олиш кучига эга бўлганини исботладик деб аниқлик киритди.

Адмирал Ироний: Эрон армиясининг 86-эскадрилиясининг сафари Эрон куч-қудратининг белгисидир

Ёрлиқ