май 17, 2023 13:44 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти: Рашт-Астара темир йўли келишуви Эрон ва Россия ўртасидаги алоқаларда стратегик қадамдир
    Эрон президенти: Рашт-Астара темир йўли келишуви Эрон ва Россия ўртасидаги алоқаларда стратегик қадамдир

Эрон президенти Сайид Иброҳим Раисий Рашт-Астара темир йўли келишувининг имзоланиши Теҳрон ва Москва ўртаисдаги ҳамкорлик йўлида муҳим ва стратегик одим эканлигини маълум қилди.

Эрон Ислом республикаси президенти Иброҳим Раисий  Россия президенти Владимир Путин иштирокидаги видеоконференця шаклида ўтказилган Рашт-Астара темир йўли қурилиши бўйича келишувни имзолаш маросимида Эрон Ислом республикаси ва Россия Федераиясис ўртасида турли соҳаларда алоқалар мавжуд ва Рашт -Астара темир йўли бўйича шартнома имзолаши ҳам ана шу ҳамкорликларнинг кўринишларидандир деб таъкидлади.

Иброҳим Раисий ўз сўзларида Рашт-Астара темир йўли бўйича келишув имзоланиши фақат Эрон ва Россия ўртасидаги ҳамкорлик билан чегараланмагани ва шимол-жануб темир йўл коридори йўналишида жойлашган давлаталар бундан фойда кўришини ҳам маълум қилиб Шимол-жануб коридори минтақадаги барча давлатлар учун фойдали бўлади, чунки шарқий ва жанубий Осиёдан Кавказ ва Шимоли Европага йўл ўтган барча мамлакатлар ўртасидаги дўстлик, яқинлашув ва савдо -иқтисодий ҳамкорликнинг бир кўриниши бўлади ва бу ҳамкорлик ўтмишдагидан ҳам кўпроқ йўлга қўйилади деб эълон қилди.

Россия президенти Владимир Путин ҳам бу видеоконференцияда Астара-Рашт стратегик темир йўли линиясининг аҳамиятини қайд этиб бу йўналиш глобал транспорт йўналишларни ўзгартириш ва хилма-хил бўлиш имкониятини яратди ва транзит сектори салоҳиятини мустаҳкамлш учун рақобатбардош сиёсатни келтириб чиқарди деб баён этди.

Россия президенти шунингдек  шимол-жануб транпорт коридори Эрон ва Форс Кўрфази мамлакатларда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга сезиларли ҳисса қўшади деб қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз бугун Эрон Ислом Республикаси президенти Иброҳим Раисий ва Россия президенти Владимир Путиннинг икки давла алоқалари ўртасидаги нутқидан кейин имзолганди.

Эрон ва Россия транспорт вазирлари ҳам музокараларида  Рашт -Астара темир йўли тармоғининг ижро ҳужжатлари якунланганини эълон қилганди.

Ёрлиқ