май 27, 2023 11:17 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ : Украинанинг ёлғон даъволарини такрорлаши Ғарбдан кўпроқ қурол ва молиявий ёрдам олишга қаратилган
    Эрон ТИВ : Украинанинг ёлғон даъволарини такрорлаши Ғарбдан кўпроқ қурол ва молиявий ёрдам олишга қаратилган

Эрон ТИВ матбуот котиби, Украина президентининг Эронга қарши иддаоларига жавобан, Украинанинг ёлғон ва асоссиз даъволарини такрорлаши Ғарбдан кўпрқ қурол-яроқ ва молиявий ёрдамни жалб қилишга қаратилган деб изоҳлади.

Эрон ТИВ матбуот котиби, Носир Канъоний ўз сўзларида, Украина президенти Володимир Зеленскийнинг Эронга қарши сохта иддаоларини такрорлаши  Эрон миллатига қарши ОАВ ва  таблиғотий урушни қўллаб қувватлаш бўлиб  Ғарб давлатларидан кўпроқ қурол -яроқ ва молиявий ёрдам олиш мақсадида амалга оширилмоқда деб қўшимча қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Носир Канъоний Чофий Украина президенти Володимир Зеленскийнинг Эронга қарши баёнотларини жамоатчилик фикрини чалғитиш прогнози ва асоссиз даъволар билан уйғунлашган сиёсий драма сифатида баҳолаб буни беҳуда деб ҳисоблади.

Эрон Ислом республикаси ҳар доим  Украинадаги урушни давом этишига қарши эканлигини ва Украина  халқининг азоб-уқубатларидан жуда афсусда бўлганинини маълум қилган Канъоний, буни имкони қадар тезроқ тугатиш учун сиёсий ечим топиш зарурлигини таъкидлаб Эроон уни амалга оширишга ёрдам беришга ҳам тайёрлигини билдирди.

Эрон Ислом Республикасига қарши сиёсий даъволар ва намойишлар Украинадаги уруш ҳақиқатларини ўзгартирмаслигини таъкидлаган Эрон ТИВ матбуот котиби  Украина билан эксперт  музокараларни давом эттиришга тайёрлигига ҳам тўхталиб,  Украина томонининг даъволарини текшириш учун Эрон томони билан эксперт  музокараларидан қочиши уларнинг асоссизлигининг далилидир ва Эронга қарши бу каби айбловлар ортида эса аниқ сиёсий мақсад ва мотивлар турибти деб эълон қилди.

Ёрлиқ