Иброҳим Раисий: SICA ташкилотининг мавқеи унинг аъзолари ёрдами ва котибиятининг фаоллиги билан мустаҳкамланади
Эрон президенти Иброҳим Раисий СИКА- SICA минтақавий ҳудудларнинг аъзо мамлакталар ўртасидаги ўзаро алоқаларни ривожлантириш учун кўп ва хилма-хил имкониятларига тўхталиб бу ташкилот котибияти ва аъзоларининг кўмаги ва кўпроқ фаолияти билан ташкилотнинг мавқеини янада ошириш мумкинлигини айтди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек сайтининг Эрон президенти девони ахборот сайтига таяниб хаар қилишича, бугун Эрон Ислом Республикаси Иброҳим Раисий Осиёда ҳамкорлик ва ишончни мустаҳкамлаш ташкилоти (SICA) Бош котиби Ғайрат Сорибай билан учрашувида Эроннинг технология, фан ва иқтисодий тараққиёти ҳамда терроризм ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш соҳасидаги тажрибаларини SICAга аъзо давлатлар билан алмашишиша тайёрлигини билдириб, минтақаарарао йўлакларни мустаҳкамлаш зарурлигини ҳам таъкидлади.
Эрон президенти бу учрашувда аъзо давлатлар ўртасидаги барқарор алоқалар муҳимлигини таъкидлади ва халқаро ўзгаришларнинг кўп томонлама ривожланиш жараёнига ойдинлик киритиб дунёда бир томонламаликнинг пасайиши билан минтақа давлатлари ва минтақавий ташкилотлар минтақа ва дунёнинг келажагини белгилайди деб изоҳлади.
СИКА-Осиёда ҳамкорлик ва ишончни мустаҳкамлаш ташкилоти Бош котиби Ғайрат Сорибай ҳам Эрон Ислом Республикасининг бу ташкилот тадбирларида мезбонлик қилишдаги фаол иштироки хусусан терроризмга қарши кураш ҳамда иқтисодий тарақиётни олқишлаб Эронниг турли соҳаларда айниқса илм-фан ва технологияга эришган ютуқларига тўхталиб, Теҳрон ҳукуматининг бу соҳадаги тажрибасини СИКАга аъзо давлатлар билан бўлишишни сўради.
Ғайрат Сорибай ўз сўзларида СИКА раҳбарларининг аъзо мамлакатларни ҳимя қилиш ва аъзо давлатлар ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш мақсадида махсус бир жамғармани ташкил этишдаги қарорини олқишлаб Эронни бу режага қатнашаётганнини юқори баҳолади.