май 31, 2023 20:40 Asia/Tashkent
  • Ислом инқилоби муаззам раҳбари: Эрон ва Туркманистон қариндошлардир ва кўплаб маданий умумийликларга эга
    Ислом инқилоби муаззам раҳбари: Эрон ва Туркманистон қариндошлардир ва кўплаб маданий умумийликларга эга

Ислом инқилоби муаззам раҳбари Эрон ва Туркманистонни қариндош деб атади ва кўплаб маданий умумийликларга эга эканлигини айтиб, таькидладилар:Бу маданий муштаракликлар турли соҳаларда, айниқса, энергетика ва йўл соҳаларида алоқаларни янада кенгайтириш учун муҳим асос бўлмоқда.

Муаззам раҳбар девони ахборот базасига кўра; Ислом инқилоби муаззам раҳбари Оятуллоҳ Хоманаий бугун чоршанба оқшомида Туркманистон Халқ маслаҳат Кенгаши раиси Гурбангули Бердимуҳаммедов билан учрашувда Туркманистон Халқ маслаҳат кенгаши раисининг Туркманистоннинг маданий ва диний масалалари ва маданият марказлари ва масжидларини кенгайтириш борасидаги саъй-ҳаракатларига алоҳида эьтибори учун миннатдорчилик билдириб, эслатдилар:Тижорат масалалари соҳасида, айниқса, йўл соҳаси ҳамда сув, электр ва газ билан боғлиқ соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш учун кўпроқ имкониятлар мавжуд ва Эрон Ислом Республикаси бу соҳаларда ҳамкорлик қилишга тайёр.

Туркманистон Халқ маслаҳат Кенгаши раҳбарининг Эрон ва Туркманистон чегараси яқинидан Каспий денгизигача бўлган автомобил йўли қурилиши учун эронлик мутахассислар ва экспертларнинг иштирок этиши ҳақидаги илтимосига тўхталиб, у киши қўшимча қилдилар:Эрон йўллар вазирлиги ушбу магистрални қуриш имкониятига эга, шу билан бирга, қуруқлик ва темир йўл коммуникацияларининг жаҳон иқтисодиётидаги муҳим ўрнини ҳисобга олган ҳолда, биз шимолдан жанубга Туркманистон ва унинг атрофидаги мамлакатларни Уммон денгизига боғлайдиган транзит йўналишини якунлашга қарор қилдик.

Ислом Инқилоби Олий Раҳбари алоқаларни кенгайтиришни икки давлат манфаати йўлида кўриб, Эрон-Туркманистон муносабатларининг келажаги ҳақида некбинлик билдириб, таькидладилар:Эрон Ислом Республикаси ва Туркманистон ўртасидаги ҳамкорликнинг янада кенгайиши икки давлатнинг ўзгарувчан дунёда мавқеини яхшилаш учун замин яратади.

Шунингдек, Оятуллоҳ Хоманаий Докшўрдаги Атрак ва Жиҳун дарёлари оралиғида юзлаб машҳур олим ва сиймоларнинг мавжудлиги, шунингдек, Эронда машҳур туркман шоири Махтумқули Фароғий қабри борлигига ишора қилиб, шундай деди:Ушбу маданий соҳаларни эътиборсиз қолдирмаслик керак.

Низом маслаҳатини аниқлаш кенгаши раҳбари Оятуллоҳ Амолий Ларижоний иштирок этган ушбу учрашувда, Туркманистон Халқ маслаҳат кенгаши раҳбари Гурбангули Бердимуҳаммедов Ислом инқилоби олий раҳбари билан учрашувдан мамнунлигини билдириб, айтди:Ўтган йиллар ва президентлик фаолиятим давомида Эронга қилган сафарларим давомида олий ҳазратларининг фикр-мулоҳазалари ва тавсияларидан доимо фойдаландим ва шу тавсиялар асосида муҳим ишлар амалга оширилди ва ушбу учрашувда ҳам мен Туркманистонда йирик лойиҳаларни амалга ошириш бўйича тавсиялар излаяпман.

Туркманистон Халқ маслаҳат кенгаши раҳбари Эрон расмийлари билан олиб борган музокараларига тўхталиб, қўшимча қилди:Бу музокараларда ҳамкорликни кенгайтириш, айниқса, йўл қурилиши ва сув, электр ва газ конларида эронлик мутахассислар ва мутахассислардан фойдаланиш бўйича яхши келишувларга эришилди.

Ёрлиқ