июн 04, 2023 14:33 Asia/Tashkent
  • Ислом инқилоби олий раҳнамоси:Мустақиллик, қадр-қиммат ва миллий манфаатларни сақлаш иймон ва умидни сақлашга боғлиқ
    Ислом инқилоби олий раҳнамоси:Мустақиллик, қадр-қиммат ва миллий манфаатларни сақлаш иймон ва умидни сақлашга боғлиқ

Ислом инқилоби олий раҳнамоси таькидладилар:Мустақиллик, қадр-қиммат ва миллий манфаатларни сақлаш иймон ва умидни сақлашга боғлиқ.

Оятуллоҳ Хоманаий бугун (якшанба) имом Ҳумайний (р.а.) вафотининг 34 йиллигига бағишланган муҳташам, улкан ва эҳтиросли қадрдон ва мўмин кишиларнинг йиғилишида Имом Роҳилни Эрон тарихининг етакчиларидан бири деб атадики, ҳеч бир жараён имомни тарих хотирасидан олиб ташлай олмайди ёки уни “самарали, узоқ ва бардавом” равишда бузиб талқин қила олмайди.

Олий Раҳбар девони ахборот базасига кўра, у киши имом Ҳумайний (р.а.)нинг мамлакат, ислом уммати ва дунё даражасида олиб келган 3 та йирик воқеани тушунтириб, шундай дедилар:Имомнинг “иймони” ва “умид”и бу буюк тарихий тараққиётнинг дастурий омили ва яратувчиси эди ва  “Эрон, миллий манфаатлар, иқтисодий аҳволни яхшилаш, мамлакат тараққиёти ва миллий иззати”дан манфаатдор бўлган ҳар бир инсон ва ҳар бир ҳаракат бор куч-ғайратини халқ ва жамиятнинг “иймони” ва “умид”ини мустаҳкамлашга сарфлаши керак.

Имом Ҳумайний (р.а.)нинг ислом уммати даражасидаги ўзгаришларининг ўлчовларини баён қилар экан, у ҳазрат Ислом умматида исломий уйғониш, ҳаракатчанлик ва нисбий тайёрлик яратилишига ва Фаластин масаласини Ислом оламининг биринчи масаласига айлантирилишига ишора қилдилар ва шундай дедилар:Имом Фаластин халқининг тушкун танасига жон берди ва энди Халқаро Қудс куни нафақат Эронда, балки исломий бўлмаган давлатларнинг пойтахтларида ҳам мазлум фаластинликларни қўллаб-қувватлаш босқичига айланди.

Ислом инқилоби муаззам раҳбари имом Ҳумайний (р.а.) йўли ва мақсадига эргашиш учун зарур бўлган талаб ва воситаларни 40 йил аввалги амаллардан фарқли деб ҳисобладилар ва қўшимча қилдилар:Албатта, жабҳалар ўзгармади ва бугун кечагидек истикбор, сионистлар ва тажовузкор зўравонлар фронти Эрон миллати олдида саф тортиб турибди.

Оятуллоҳ Хоманаий қўшимча қилди:Албатта, бугунги фронтнинг кечагидан фарқи шундаки, Эрон халқи кучайди ва улар кучсизланиб кетди.

Ислом инқилоби олий раҳнамоси таькидладилар:Бу бир неча ўн йилликлар ичида ўжар ва такаббур муассасалар ва уларнинг хавфсизлик, сиёсий ва молиявий институтлари иймон ва умидни заифлаштириш учун қўлларидан келганини қилдилар ва улар бир нечта ҳолатларда муваффақиятга эришдилар, лекин кўп ҳолларда Аллоҳнинг марҳамати билан улар Эрон халқидан мағлуб бўлишди ва ютқазишди.

У киши душманларнинг уринишлари кетма-кетлигининг сўнгги бўғинини ғалаёнлар деб атади ва унинг таркибий қисмларини тушунтирар экан айтди:Ушбу тартибсизликларни ҳар томонлама лойиҳалаш Ғарб давлатларининг таҳлил марказларида амалга оширилди ва уни амалга ошириш ғарбий хавфсизлик идоралари томонидан тақдим этилган молиявий ва оммавий ахборот воситалари ва қулайликлар орқали бу ҳаракат гумашталигини ватандан юз ўгирган унсурлар томонидан амалга оширилди.

Ёрлиқ