Эронлик X фойдаланувчилари Халқаро агентлик қарорига муносабат билдиришди: Эроннинг тараққиёт йўлини куч билан тўхтатиб бўлмайди
-
Эронлик X фойдаланувчилари Халқаро агентлик қарорига муносабат билдиришди: Эроннинг тараққиёт йўлини куч билан тўхтатиб бўлмайди
X ижтимоий тармоғининг эронлик фойдаланувчилари МАГАТЭ бошқарувчилар кенгашининг Эронга қарши яқинда қабул қилган резолюцияси дипломатия йўлини қийинлаштирганини таъкидладилар.
Европа тройкаси /Франция, Британия ва Германия/ АҚШ билан биргаликда Эроннинг тинч ядровий дастурига қарши таклиф қилган резолюция пайшанба куни Халқаро атом энергияси агентлиги бошқарувчилар кенгаши йиғилишида маъқулланди. 19 овоз, 12 бетараф ва 3 қарши овоз билан қабул қилинган ушбу резолдюцияда Эроннинг Халқаро атом энергияси агентлиги билан доимий ҳамкорлиги ҳақда гапирмасдан. Теҳрон ўз кафолатларини таъминлаш бўйича мажбуриятларини бажармаганликда айбланган. Порс тудей сайтининг хабар қилишича, X iижтимоий тармоғининг эронлик фойдаланувчилари МАГАТЭ Бошқарувчилар кенгашининг Эронга қарши яқинда қабул қилган резолюцияси дипломатия йўлини қийинлаштирганини таъкидладилар.
Шу муносабат билан " Ёс" исмли фойдаланувчиси шундай ёзган: ушбу сиёсий резолюциянинг эълон қилиниши Эрон ва МАГАТЭ ўртасидаги профессионал ҳамкорлик йўлини бузади. Бу қарор ҳокимият ўйинларидан ташқарида ҳаракат қилиши ва ўзининг техник миссиясига содиқ қолиши керак бўлган муассасага аниқ сиёсий босимидир.
Боғипур ҳам қуйидагича ёзди: бошқа томон ўз мажбуриятларига риоя қилмаса, ҳамкорликда тараққиёт кутиш оқилона эмас, Эрон ҳар доим дипломатия йўлини очиқ қолдиран, аммо босим ва сиёсат фақат ишончни йўқ қилади.
Али исмли яна бир эронлик X фойдаланувчиси шундай деб ҳисоблайди: сиёсий босим асосида ёзилган резолюция ва агентликка, на дипломатия йўлига ёрдам беради. Эрон ўзаро ҳамкорликка содиқ қолади, лекин ҳурматсизлик олдида жим турмайди.
“Мейсам Покравон ҳам шундай деди: МАГАТЭнинг пайшанба кунги резолюцияси Теҳронга ноқонуний босим ўтказиш мақсадида қабул қилинган ва Ғарб томонлар Эрондан МАГАТЕ билан ҳамкорликни давом эттиришни кутишмоқда, ва ҳолангки бу талаб мавжуд воқеликларга зиддир.
Саҳар исмли фойдаланувчи ҳам Ғарб давлатларининг Эронга қарши жорий қилган санкцияларни самарасиз эканлигига ишора қилиб шундай ёзади: Эрон санкциялар кулидан кўтарилди. Аммо Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад Бин Салмон ва АҚШ президенти Доналд Трамп билан яқинда бўлиб ўтан учрашуви Риёз санкциялардан қўрқиб, қўлидан келганини АҚШга беришга тайёрлигини кўрсатди.
Ғуломий ислом Х фойдаланучиси ҳам қуйидагича деди: Эрон ҳатто санкциячлар остида ҳам оёққа туршни ўрганиб, аммо баъзи давлатлар , миллиардлаб доллар нефт даромдаларига қарамай, ҳанузгаса ўз хавфсизиги, саноатлари ва ҳатто келажаги учун унга боғлиқ. Бу чинакам мустақиллик нафақат пулда,балки ички қувватда эканлигини англатади.
Алиризо Умидий , шунингдек, Эрон санкциялар босими остида ўзини-ўзи таъминловчи давлатга айланган ва илм-фан ва технологияни экспорт қиладиган давлат эканини ва эронликлар ўз билимларига таяниб дунёда ҳурматга сазовор бўладилар, деб айтди.
Ниоят Ашкон Мумбин исмли яна бир фойдаланувчиси: Эрон куч ва тараққиёт йўлида давом этади. Ғарб, АҚШ, ва сионистик режим куч, босим, таҳдид ва санкциялар орқали қудратли Эронни бу йўлдан чалғита олмайди ёки тўхата олмайди, деб айтган.