Эрон халқи Рамазон юклатма уруш шаҳид қўмондонлар ва бошқа оддий халқ шаҳидлари билан видолашдилар
-
Эрон халқи Рамазон юклатма уруш шаҳид қўмондонлар ва бошқа оддий халқ шаҳидлари билан видолашдилар
Бугун Эронда Рамазон ойидаги юклатма урушда шаҳид бўлган эронлик юқори мартабали ҳарбий қўмондонлар ва бошқа бир қатор шаҳидлар жанозалари ва улар биланн видолашув маросими бўлиб ўтди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, бугун Теҳрондаги Иниқлоб майдонида халқнинг кенг қамровли иштирокида Рамазон ойидаги юклатма урушда шаҳид бўлган эронлик юқори мартабали ҳарбий қўмондонлари ва бошқа бир қатор шаҳидлар жанозалари билан видолашув маросими бўлиб ўтди.
Бу маросимда Эрон қуролли кучлари бош штаби шаҳид раиси генерал Сайид Абдураҳим Мўсавий, Эрон Ислом Инқилоби қўрқчилар корпуси шаҳид қўмондони генерал Муҳаммад Покпур, Эрон мудофаа кеншгаши шаҳид раиси адмирал Али Шамхоний, Эрон мудофаа вазири шаҳид, Азиз Насирзода ва Эрон Ислом Инқилоби олий раҳбари идораси раиси шаҳид Муҳаммад Шероззийлар билан видолашдилар.
Шунингдек Рамазон юклатма урушида шаҳид бўлган қўмодонлар Дарабоғий, Али Тожик, Довуд Аскарий, Ҳусейний Мутлақ, Бобоиён, Ҳилолий ва , Ризоиён каби шаҳидлар ва бошқа оддий халқ орасида шаҳид бўлганлар жасадлари билан видолашув ва жаноза маросими ўтказилди.