Ижтимоий тармоқлардаги эронлик фаолларни Трампнинг " Тош асри" даъвосига жавоби: биз инсон ҳуқуқларини Куруши кабир декларациясида қайд этганмиз/ Эрон бир цивилизациядир
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i99178-Ижтимоий_тармоқлардаги_эронлик_фаолларни_Трампнинг_Тош_асри_даъвосига_жавоби_биз_инсон_ҳуқуқларини_Куруши_кабир_декларациясида_қайд_этганмиз_Эрон_бир_цивилизациядир
АҚШ президенти Доналд Трампнинг Эронни " Тош асрига" қайтариш га асосланган ҳақоратли сўзлари ижтимоий тармоқларда эронлик фойдаланувчиларнинг кенг қамровли аксиламалига сабаб бўлди.
(last modified 2026-04-06T11:18:36+00:00 )
апрел 05, 2026 15:43 Asia/Tashkent
  • Ижтимоий тармоқлардаги эронлик фаолларни Трампнинг
    Ижтимоий тармоқлардаги эронлик фаолларни Трампнинг " Тош асри" даъвосига жавоби: биз инсон ҳуқуқларини Куруши кабир декларациясида қайд этганмиз/ Эрон бир цивилизациядир

АҚШ президенти Доналд Трампнинг Эронни " Тош асрига" қайтариш га асосланган ҳақоратли сўзлари ижтимоий тармоқларда эронлик фойдаланувчиларнинг кенг қамровли аксиламалига сабаб бўлди.

Эронга қарши уруш ботқоқидан қочиш учун уринишлари давомида яқинда АҚШ президенти Доналд Трамп  эронликларни тош асрига қайтаришни даъво қилди. АҚШнинг урушқоқ президентининг ушбу ҳақоратли сўзлари  кўплаб эронликларнинг  аксиламалига сабаб бўлди.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича,  Эроннинг таниқли сиёсий сиймоларидан бири Муҳаммаджавод Озарий Жаҳрамий ҳам  Телеграмм тармоғидаги саҳифасида қуйидагича ёзди:  бир мамлакат ва "тош асрда" яшайдиган миллат бутун дунёда сиз ва сизнинг иттифоқчиларингиз учун буюк хавф-хатардир. Жаноб Трамп!  буни ўз университетларингиздаги хавфсизлик ва ривожланиш соҳасидаги таҳлилчи ва олимларингиздан  сўрасангиз яхши бўлади.

Эрон ўсмирлари ва ёшлари ишлари бўйича Олий Кенгаши котиби Алиризо Раҳимий ҳам шундай деди:  Эронни тош асрига қайтариш таҳдиди бир миллатни тушунишда кучсиз ва ожиз қолишнинг нишонасидир. Бошқалар тош арсида яшаган пайтларда цивилизация яритган миллатни тўхтатиш мумкин эмас.

 Сиёсий фаоллардан бошқа бири Ҳисомиддин Ошно ҳам деди:  биз бир кунда аср тошидан келганимиз йўқ шу учун бизни бомдаримон орқали тош асрига қайтариш мумкин эмас.  Биз инсоният тарихини яратган миллатмиз. Энг машҳур музейларга назар ташлаб,  ушбу қадимий сарзамин  минглаб йиллар ярашув ва янгиланиш ривоятига эга бўлганини билиб оласизлар.

 Яҳё исми ижтимоий тармоқ фойдаланувчилардан бири Трампга хитобан шундай ёзди:  сизга ўхшаганлар ғорларда яшаган даврларда  биз инсон ҳуқуқини Куруш декларациясида  қайд этган миллатмиз. Биз Искандар тўфони ва муғул каба ваҳшийлар ҳужумларига сабр қилиб уни қайтардик ва тарихда қолдик. Чунки Эрон фақат бир мамлакат эмас, балки бир цивилизациядир.

Ижтимоий тармоқдаги эронлик бошқа фаол Абдулмажид Хароқоний ҳам шундай эслатиб ўтди:  сиз ўрта асрларда инсонлар боши суягида шароб ичган пайтларда  Эрон Абурайҳон Буруний, Шайх Баҳоий, Буали Сино, Хоразмийлар, Тўсийлар ва Суҳравардийлар сарзамини эди. Сиз тош асрда бўланигизда Эрон миллати дунёниг энг маданиятли халқи эди.