Эрон ТИВ раҳбари: Теҳрон Пекинни халқаро тинчлик ва хавфсизликнинг доимий бузилишининг олдини олишдаги ролини давом эттиришга чақиради
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i99454-Эрон_ТИВ_раҳбари_Теҳрон_Пекинни_халқаро_тинчлик_ва_хавфсизликнинг_доимий_бузилишининг_олдини_олишдаги_ролини_давом_эттиришга_чақиради
Эрон ТИВ раҳбари хитойлик ҳамкасби билан учрашувда Хитойнинг халқаро тинчлик ва хавфсизликни бузилишининг олдини олишда давом этаётган ролини юқори баҳолади.
(last modified 2026-05-07T11:36:20+00:00 )
май 06, 2026 16:20 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ раҳбари: Теҳрон Пекинни халқаро тинчлик ва хавфсизликнинг доимий бузилишининг олдини олишдаги ролини давом эттиришга чақиради
    Эрон ТИВ раҳбари: Теҳрон Пекинни халқаро тинчлик ва хавфсизликнинг доимий бузилишининг олдини олишдаги ролини давом эттиришга чақиради

Эрон ТИВ раҳбари хитойлик ҳамкасби билан учрашувда Хитойнинг халқаро тинчлик ва хавфсизликни бузилишининг олдини олишда давом этаётган ролини юқори баҳолади.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича. дипломатик делегация бошчилигида Пекинга сафар қилган Эрон ТИВ бошлиғи Сайид Аббос Ароқчи чоршанба куни эрталаб Хитойдаги  ҳукмрон партия ташқи алоқалар комиссияи котиби ва  бу мамлакат ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашди.  

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги турли соҳалардаги икки томонлама муносабатлар ва ҳамкорликнинг турли жиҳатлари жумладан, иқтисодий ва савдо сотиқ, шунингдек улар ўртасидаги келишувларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди ва кўриб чиқилди.

Эрон ТИВ раҳбари Эрон ва Хитойнинг икки буюк цивилизацияси ўртасидаги кўп йиллик алоқлараига тўхталиб, Пекинни Эроннинг яқин дўсти ва стратегик ҳамкори сифатида таърифлаб, Эрон Ислом Республикаси ҳукуматининг Эрон ва Хитой ўртасидаги ишонч стратегик шериклик ва ўзаро ҳурматга асосланган стратегик ҳамкорлик доирасида икки давлат ўртасидаги стратегик ва дўсттона муносабатларни ҳар томонлама ривожлантиришга қаратилган жиддий ва қатъий иродасини таъкидлади. У сўзлари давомида деди: икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик ва стратегик шериклик муносабатларнинг янги шароитларда ҳам аввалгидан ҳам мустаҳкам бўлиб давом этишига ишонамиз.

У сўзларининг бошқа қисмида, АҚШ ва сионистик режим томонидан Эрон халқига қарши содир этилган жиноятлар ва жорий этилган қирқ йиллик урушда инсонпарварлик ҳуқуқларининг қўпол тарзда поймол этилишини таъкидлаб, Хиойнинг АҚШ ва Исроил томонидан БМТ Низомининг асосий тамойилларини бузишини қоралаган принсипиал позициясини, шунингдек, АҚШнинг БМТ Хавфсизлик Кенгаши қоиадаларини суиистеъмол қилишига масъулият билан ёндашганини юқори баҳолади.

Аббос Ироқчи шунингдек, умид қиламизки, Хитойнинг БМТ Хавфсизлик кенгашига навбатдаги раислиги бошланиши ва Пекин самарали рол ўйнашда давом этиши билан биз қокунсизлик ва халқаро тинчлик ва хавфсизлик бузилишиниг олдини олишга қаратилган констурктив ўзгаришларнинг гувоҳи бўламиз, деб қўшимча қилди.

Эрон ТИВ бошлиғи, шунингдек, хитойлик ҳамкасбига дипломатик  жараён билан боғлиқ сўнги ўзгаришлар ва АҚШ ва сионистик режим ўртасида Эрон Ислом республикасига қарши жорий этилган урушни тугатиш учун давом этаётган саъй-ҳаракатлар ва ташаббуслар, жумладан Покистон воситачилигидаги Эрон ва АҚШ музокаралари жараёни ҳақида маълумот бериб, Эрон ўзини мудофаа майдонида обрў-эътибор билан пайдо бўлгани ва ҳар қандай ёвузликка қарши туришга тўлиқ тайёр бўлгани каби, дипломатия соҳасида ҳам жиддий қатъийятлидир деб изоҳлади.

Хитой ТИВ бошлиғи ҳам Эрон халқининг тажовузкорларга қарши қаршилик ва матонатини, шунингдек, Эроннинг хайирхохлиги ва масъулиятли ёндашувини , айниқса, эронлик ҳамкасбининг дипломатик жараёнини давом эттириш ва минтақадаги кескинликнинг олдини олиш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаб, Хитойнинг Эрон ҳудуди, яхлитлиги ва миллий хавфсизлигини қўллаб-қувватлашдаги қатъий позициясини таъкидалаб, деди: Хитойнинг принсипиал позицияси куч ишлатишга ва оқибатлари нафақат Эронга , балки минтақа дунёнинг барча давлат ва халқларга зарар келтирадиган бу ноқонуний урушнинг давом этишига қарши чиқишдир, деб аниқлик киритди.