Муҳаммадбоқир Қолибоф: Эрон ва Ливан ўртасидаги ришта бузилмас, биз сионистик режимга қарши турамиз
-
Муҳаммадбоқир Қолибоф: Эрон ва Ливан ўртасидаги ришта бузилмас, биз сионистик режимга қарши турамиз
Эрон парламенти раиси Ливан парламенти раиси билан суҳбатда икки давлат ўртасидаги ришталарни бузилмас эканлигига тўхталиб, агар жиноятлар давом этса, биз нафақат мулоқот жараёнини тўхтатамиз, балки сионистик режимга қарши ҳам турамиз, деб таъкидлади.
Меҳр ахборот агентлигига таяниб Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Эрон парламенти спикери Муҳаммадбоқир Қолибоф Ливан парламенти раиси Набиҳ Берри билан теелефон орқали суҳбатда деди: Ҳизбуллоҳ ва Амал ҳаракати бугун ҳам ўз ватанини, ҳам Ислом Умматини ҳимоя қилмоқда ва шу сабабдан Эрон ва Ливан ўртасидаги ришта бузилмас, бизнинг ва сизнинг руҳингиз бирдир.
Қолибоф ўз сўзларини давом эттирди: "Агар Эрон ва АҚШ ўртасидаги урушни тугатиш бўйича келишувга эришилса, у барча жабҳаларда, хусусан, Ливанда ҳам ҳужумларни тўхтатишни ўз ичига олади.".
Эрон парламенти спикери шунингдек, Сўнгги икки кун ичида биз Исроил ҳужумларини тўхтатишга жиддий киришдик. Агар жиноятлар давом этса, биз нафақат мулоқот жараёнини тўхтатамиз, балки сионистик режимга қарши ҳам турамиз. Ливаннинг ҳама жойида, айниқса мамлакат жанубида сулҳ ўрнатилишига қатъий қарор қилдик, деб изоҳлади.
Ливан парламенти раиси Набиҳ Берри ҳам Эрон ислом республикасининг сионистик режим жиноятларини тўхтатиш борасидаги саъй-ҳаракатларини қадрлашишини билдирди ва деди: Ливан ушбу муҳим босқичда Эроннинг ижобий позицияларини ҳеч қачон унутмайди.