Ҳожи Бобоий: Ҳурмуз бўғозидан ўтиш фақат Эрон халқининг ҳуқуқларини ҳисобга олган ҳолда мумкин
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i99732-Ҳожи_Бобоий_Ҳурмуз_бўғозидан_ўтиш_фақат_Эрон_халқининг_ҳуқуқларини_ҳисобга_олган_ҳолда_мумкин
Эрон парламенти раиси ўринбосари деди: "Ҳурмуз бўғозидан ўтиш Эрон халқининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳисобга олмасдан туриб мумкин эмас".
(last modified 2026-06-03T13:30:11+00:00 )
июн 02, 2026 15:33 Asia/Tashkent
  • Ҳожи Бобоий: Ҳурмуз бўғозидан ўтиш фақат Эрон халқининг ҳуқуқларини ҳисобга олган  ҳолда мумкин
    Ҳожи Бобоий: Ҳурмуз бўғозидан ўтиш фақат Эрон халқининг ҳуқуқларини ҳисобга олган ҳолда мумкин

Эрон парламенти раиси ўринбосари деди: "Ҳурмуз бўғозидан ўтиш Эрон халқининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳисобга олмасдан туриб мумкин эмас".

Эрон телерадиокомпаниясига таняниб, Порс тудей сайтининг хабар қилишича, душанба куни кечқурун Теҳрон вилоятининг Малард шаҳрида инқилобчи халқнинг катта ва иштиёқли йиғилишида Эрон парламенти спикери  ўринбосари Ҳамидризо Ҳожиободий  шундай деди: Ҳурмуз бўғози буюк Эрон халқининг ажралмас ҳуқуқи эканлигига кимдир шубҳа қиладими? Жиноятчи АҚШ билиши керакки, бу бўғоздан ўтиш Эрон халқининг ҳақ-ҳуқуқларини ҳисобга олмай бўлмайди.Ҳожиободий ўз сўзларида, уранни бойитиш ва ядро технологияси Эрон миллатининг ажралмас ҳуқуқидир ва ҳеч ким Эрон милаини бу ажралмас ва қонуний ҳуқуқини бекор қилишга қодир эмас, деб изоҳлади.

У сўзлари давомида шунингдек, душманлар Эронга қарши 12 ва 40 кунлик урушларда халқ, Ислом Республикаси ва Эрон бутунлигига зарба бериш мақсадида майдонга кирганликларини таъкидлаб, 90 миллиондан ортиқ эронликларга қаршилик ва бирдамлик билан душманнинг барча режасини барбод қилди, деб қўшимча қилди.