Эрон ва Ўзбекистон бўйлаб кўп йўналишли туристик турлар ишлаб чиқилиб, ташкил этилмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i100456-Эрон_ва_Ўзбекистон_бўйлаб_кўп_йўналишли_туристик_турлар_ишлаб_чиқилиб_ташкил_этилмоқда
Эроннинг маданий мерос, туризм ва ҳунармандчилик вазири Эрон ва Ўзбекистоннинг чуқур тарихий ва маданий умумийликларига таяниб, икки давлат марказида кўп йўналишли туристик турларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш зарурлигини билдирди ҳамда Эроннинг Теҳрон ва Тошкентда ҳунармандчилик кўргазмаларини ўтказишга тайёрлиги ҳақида хабар берди.
(last modified 2026-08-20T05:04:47+00:00 )
август 19, 2026 10:00 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Ўзбекистон бўйлаб кўп йўналишли туристик турлар ишлаб чиқилиб, ташкил этилмоқда

Эроннинг маданий мерос, туризм ва ҳунармандчилик вазири Эрон ва Ўзбекистоннинг чуқур тарихий ва маданий умумийликларига таяниб, икки давлат марказида кўп йўналишли туристик турларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш зарурлигини билдирди ҳамда Эроннинг Теҳрон ва Тошкентда ҳунармандчилик кўргазмаларини ўтказишга тайёрлиги ҳақида хабар берди.

“Парс Тўдей”нинг “ИРНА”га таяниб хабар беришича, Сайидризо Солеҳий-Амирий сешанба куни Саодатобод маданий-тарихий мажмуасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Баҳромжон Алоев билан учрашувда икки давлатнинг маданий, тарихий, туристик ва иқтисодий соҳалардаги кенг ва умумий салоҳиятларига ишора қилиб, бу умумийликларни амалий дастурлар ва қўшма лойиҳаларга айлантириш заруратини таъкидлади.

Эроннинг маданий мерос, туризм ва ҳунармандчилик вазири икки халқ ўртасидаги алоқаларнинг чуқурлигига алоҳида тўхталиб, шундай деди: “Биз кўплаб маданий, ижтимоий, иқтисодий ва ҳатто сиёсий умумийликларга эгамиз ва сизларнинг жуда яхши тажрибаларингизни ҳисобга олган ҳолда, бу муносабатларни янада ривожлантиришга хизмат қилиши мумкин.”

Эрон маданий мерос, туризм ва ҳунармандчилик вазири икки давлат ўртасида туризм бўйича қўшма ишчи гуруҳи тузиш таклифини билдириб, Эрон ва Ўзбекистон халқлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни кучайтириш заруратига алоҳида эътибор қаратди ва: “Эрон халқи Ўзбекистон халқининг тарихи, маданияти ва анъаналари билан танишишга қизиқади, Ўзбекистон халқи ҳам Эрон билан танишишга қизиқиш билдиради”, деди.

Солеҳий-Амирий икки давлат президентларининг иродаси муносабатларни ривожлантиришга қаратилганлигини таъкидлаб, шундай қўшимча қилди: “Бу жараёнда халқлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш алоҳида аҳамиятга эга. Туризм соҳасида биз билан Ўзбекистон ўртасида ҳеч қандай тўсиқ йўқ. Ҳозирги пайтда сайёҳларни жалб қилиш кўрсаткичлари икки давлатга мос келмайди ва сайёҳларни жалб қилиш статистикаси оширилиши лозим.”

У бу мақсадга эришишнинг муҳим йўлларидан бири сифатида қўшма ва кўп йўналишли турларни ишлаб чиқишни белгилаб, Эрон ва Ўзбекистоннинг тарихий, маданий ва тамаддуний салоҳиятлари марказида қўшма саёҳат пакетларини белгилаш заруратини таъкидлади.

Эроннинг маданий мерос, туризм ва ҳунармандчилик вазири, шунингдек, саломатлик туризми икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг энг муҳим йўналишларидан бири эканлигини алоҳида қайд этиб, шундай деди: “Талабчан тиббиёт мутахассислари, замонавий шифохоналар, арзон нархлар ва мавжуд салоҳиятлар саломатлик туризми соҳасида эътибор бериш мумкин бўлган имкониятлардир.”

Солеҳий-Амирий ҳаво алоқаларини кучайтиришни ҳам Эрон ва Ўзбекистон ўртасида туризмни ривожлантиришнинг шартларидан бири деб атади ва: “Эрон ва Ўзбекистон авиакомпанияларини ривожлантириш икки давлат ўртасида туризмни ривожлантиришга ёрдам беради”, деб қўшимча қилди.

Солеҳий-Амирий сўзининг давомида Эроннинг ноёб ҳунармандчилик салоҳияти ва икки давлат ҳунармандлари ўртасида ихтисослаштирилган ҳамкорликни ривожлантириш имкониятига ишора қилиб, шундай деди: “Тошкент ва Теҳронда ҳунармандчилик кўргазмасини ўтказишга тўлиқ тайёрмиз.” У қўшимча қилди: “Эронда ҳунармандчилик катта салоҳиятдир. Бизда 600 мингдан ортиқ ҳунармандчилик устаси мавжуд ва Эрон ҳунармандчилик экспортини 2028 йилга қадар 500 миллион евро етказиш ниятимиз бор.”

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосарининг Эрон ташқи ишлар вазири билан учрашуви