КХШТ 2022-йилда бир нечта ҳарбий машғулотлар ўтказади
(last modified Sun, 17 Apr 2022 06:29:40 GMT )
апрел 17, 2022 11:29 Asia/Tashkent
  • КХШТ 2022-йилда бир нечта ҳарбий машғулотлар ўтказади
    КХШТ 2022-йилда бир нечта ҳарбий машғулотлар ўтказади

Қозоғистон Мудофаа вазирлиги жорий йилда бу мамлакат ҳудудларида КХШТнинг бир нечта ҳарбий машқларни ўтказилганини хабар қилди.

КХШТ ҳарбий қўмитаси йиғилиши якунида Қозоғистон Мудофаа вазирлиги, жорий йилнинг куз фаслида Қозоғистоннинг  Матибулок минтақасида,  КХШТнинг “Поезд -2022” махсус ўқув машғулотлари, " Қидирув -2022"  махсус бўинмаларининг ўқув ва разветка  машқлари ва  “Ўзаро ҳамкорлик-2022”  номли КХШТнинг тезкор кучлари ва қўмондонлик штабининг ўқув машғулотларини ўтказилишини маълум қилди.

Хабарга биноан, саммит давомида КХШТнинг куч ва воситаларини мустаҳкамлаш ва ривожланишига қаратилган келишувга эришилан.

Бундан ташқари Қозоғистон Мудофаа вазирлиги хабарида, йиғилишда КХШТ масъулияти соҳасидаги ҳарбий хавфсизлик, шунингдек инқирозга қарши курашиш механизмлари такомиллаштириш ва бу шартномасига аъзо мамлакатлар қуролли кучларининг халқаро парвозларни ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди ва томонлар  2022-йилга мўлжалланган қўмондонлик ва назорат органларининг қўшма ўқув дастурини, КХШТ ташкилоти коллектив хавфсизлик тизими кучлари ва воситалирини шаклланишини тасдиқлади деб келтирилган.

 

Ёрлиқ