июн 01, 2023 12:38 Asia/Tashkent
  • Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти Бош котибининг Марказий Осиёнинг бир қанча давлатларига даврий сафари бошланди
    Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти Бош котибининг Марказий Осиёнинг бир қанча давлатларига даврий сафари бошланди

Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти Бош котиби Марказий Осиёга даврий сафари давомида Туркманистон пойтахти Ашхободга келди.

Марказий Осиё мамлакатларига ташрифи доирасида Ашхободга келган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ҳелга Шмид ва Туркманистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Вафо Ҳажиев учрашувида Марказий Осиё мамлакатлари бўйлаб турли соҳалардаги ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштириш ва кенгайтиришдан икки томон ҳам манфаатдор эканини таькидладилар.

Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги эьлонига кўра, ушбу учрашувда Туркманистон билан Европа Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти ўртасидаги сиёсий ва иқтисодий соҳаларда, энергетика ва экологик хавфсизликни таьминлашда ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари, парламент дипломатияси ва гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Шмид, шунингдек, Туркманистоннинг минтақавий ва халқаро инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш ва ушбу қўшни давлатга самарали гуманитар ёрдам кўрсатиш орқали Афғонистондаги вазиятни нормаллаштириш борасидаги саьй-ҳаракатларига ишора қилди.

Сиёсий жиҳатдан Туркманистоннинг Европа Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти билан терроризм, трансчегаравий жиноятлар, гиёҳванд моддалар савдоси, одам савдоси, радикализм таҳдиди ва зўравон экстремизмга қарши курашда самарали иштироки ижобий баҳоланди. Шу билан бирга, киберхавфсизлик соҳасида қўшма ҳамкорликни мустаҳкамлаш салоҳиятли йўналишлардан бири сифатида қайд этилди.

Бу европалик расмийнинг минтақага сафари кун тартибидан Қозоғистон ва Қирғизистонга ташриф буюриш ҳам бор.

Ёрлиқ