Ўзбекистон президенти Эрон президентига йўллаган мактубида уни урушни тугатиш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзолангани билан табриклаган
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i99910-Ўзбекистон_президенти_Эрон_президентига_йўллаган_мактубида_уни_урушни_тугатиш_бўйича_ўзаро_англашув_меморандуми_имзолангани_билан_табриклаган
Ўзбекистон президенти Эрон Ислом президентини урушни тугатиш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзолангани билан табриклаб мактуб йўллади.
(last modified 2026-07-16T10:45:10+00:00 )
июн 20, 2026 17:33 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон президенти Эрон президентига йўллаган мактубида уни урушни тугатиш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзолангани билан табриклаган
    Ўзбекистон президенти Эрон президентига йўллаган мактубида уни урушни тугатиш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзолангани билан табриклаган

Ўзбекистон президенти Эрон Ислом президентини урушни тугатиш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзолангани билан табриклаб мактуб йўллади.

Эрон телерадиокомпаниясига таяниб Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев  Эрон президенти Масъуд Пизишкиёнга йўллаган мактубида урушни тугатиш тўғрисидаги келишувни олқишади ва бу ютуқни томонларнинг музокаралари ва диппломатик саъй-ҳаракатлар натижаси сифатида, имзоланган англашув  меморандуми конструктив ҳамкорлик ва ўзаро ҳурматга бўлган қатъий иродани яққол рамзи эканини таъкидлади.

Ўзбекистон президенти шартномани тарихий ҳужжат сифатида баҳолар экан. бунга ишонч билдирди: унинг амалга оширилиши мустаҳкам тинчлик ва барқарорликка йўл очади, минтақавий кескинликни пасайтиради, иқтисодий ва савдо ҳамкорликни кенгайтиради, минтақада кўп томонлама муносабатлар ва шериклик муносаатларини ривожлдантириш учун янги имкониятлар яратади.

Ўзбекистон президетининг мурожаатнома матни қуйидагича: 

Эрон Ислом Республикаси президенти, жаноб Масъуд Пизишкиён:

Аввало, Жаноби Олийларига энг самимий ҳурмат ва эзгу тилакларини билдиришдан мамнунман. Яқинда Эрон Ислом Республикаси ва АҚШ ўртасидаги икик томонлама муззокарлар ва дипмломатик саъй-ҳаракатлар натижасида эришилган кенг қамровли тинчлик келишувни олқишлайман.

Имзоланган ўзаро англашув меморандуми томонларниг қатъий  иродаси, ўзаро ҳурмат ва конструктив ҳамкорликка содиқлигининг ёрқин намунасига бўлиб, минтақада мустаҳкам тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, кўп қиррали шерикликни мустаҳкамлаш учун янги имкониятлар яратишига тўлиқ ишонаман.

Ўзбекистон Республикаси барча минтақавий ва халқаро низоларни фақат сиёсий-дипломатик  воситаларва ташқи сиёсатнинг тинч йўли билан ҳал этиш тарафдори бўлиб, имзоланган ушбу тарихий ҳужжатнинг аҳамиятни юксак баҳолайди.

Бу муҳим қадам Яқин Шарқ минтақасидаги кекскинликни пасайтириб, узоқ муддатли тараққиёт учун замин яратиш. иқтисодий ва савдо ҳамкорликни кенгайтириши шубҳасиз.

Эришилган тарихий натижада Эрон халқнинг узоқ муддатли фаровонлигига, мамлакатнинг жадал ривожланишга,  халқаро майдондаги обрў-эътиборининг тоора ортиб боришига муносиб ҳисса қўшади.

Ишгончим комилки биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз билан қардош мамлакатимиз ўртасида кеийнги кенг шериклик муносабаларига айланган икки томонлама муносабатлар бундан буён ҳам изчил ривожланиб янги сафар босқичга кўтарилади.

Фурсатдан фойдаланиб, Аллоҳ таолодан мустаҳкам соғлиқ ва оилавий бахт, масъулиятли давлат ишингизга муваффақиятлар ва дўст Эрон халқига тинчлик , осойишталик ва доимий тараққиёт тилайман.