май 31, 2023 17:49 Asia/Tashkent
  • Бош қўмондонликнинг Фаластин Халқ фронти бўлимининг 5 нафар аьзосининг сионистик режим ҳужумида шаҳид бўлди
    Бош қўмондонликнинг Фаластин Халқ фронти бўлимининг 5 нафар аьзосининг сионистик режим ҳужумида шаҳид бўлди

Сионистик режимнинг Фаластинни озод қилиш халқ фронти қароргоҳларидан бирига ҳужуми унинг умумий қўмондонлигининг 5 нафар аизосининг шаҳид бўлишига сабаб бўлди.

"Ал Жазеера" тармоғига кўра; Бугун (31-май, чоршанба) эрта тонгда сионистлар армияси Ливан ва Сурия чегарасидаги Фаластинни озод қилиш халқ фронти умумий қўмондонлиги штабларидан бирига ҳужум қилди. Бу хабарга кўра, сионист режим армиясининг бу ҳужумидан сўнг Халқ фронти Бош қўмондонлигининг 5 нафар аизоси шаҳид бўлди.

Фаластинни озод қилиш халқ фронти армия етакчиларидан бири Анвар Рижо шундай деди:Сионистик режим Ливан ва Сурия чегарасидаги “Қусая” шаҳарчасидаги ушбу жабҳанинг қароргоҳига ҳужум қилди ва бу ҳужумда 10 киши яна яраланди.

Ливан парламенти аъзоси, Тараққиёт ва озодлик фракцияси аъзоси Касем Ҳашем ушбу ҳужумга жавобан деди:Бугун эрталаб сионист режимнинг Ливаннинг шарқий чегараларига тажовузи янги душманлик ҳаракати ва барча халқаро одат ва қонунларни бузиш бўлиб, бу сионист душманнинг Ливан ҳаво ҳудуди орқали Сурия ҳудудига қарши бошқа тажовузлари билан ҳамоҳангдир.

Ливан парламентининг бу аьзоси сионистик режим халқаро терроризмнинг барча шаклларини амалга оширгани ва халқаро ҳамжамият Тел-Авивга нисбатан икки томонлама сиёсат юритганини баён қилиб, қўшимча қилди:Бу режим ўзини жавобгарлик ва жазо доирасидан ташқарида деб ҳисоблайди ва Ливан ҳукумати судга мурожаат қилиш учун чора кўриши ва халқаро ҳамжамиятдан сионистик режимни қўллаб-қувватлашни тўхтатишни талаб қилиши керак.

Айни пайтда сионистларнинг "Кан" радио ва телевидениеси эълон қилди:Исроил Ливан ва Сурия чегарасида ҳужум уюштирганини рад этади.

Баъзи экспертларга кўра, Сионистик режим томонидан бу ҳужумнинг инкор этилиши Фаластин қаршиликларининг эҳтимолий жавобидан қўрқиш билан боғлиқ.

Ёрлиқ