Ислом азиз пайғамбари( с) реҳлатлари ва Имом Ҳасан ( а) Имом Ризо ( а) шаҳид бӯлган куни муносабида барчангизга тасааллият билдирамиз
Исломий Эрон ислом азиз пайғамбари, Ҳазрат Муҳаммад ( с) вафот этган сана ва Имом Ҳасан Мужтабо ( а) Имом Ризо ( а) шаҳид бӯлган кунда мотамга чӯмган.
1448 ҳижрий йил сафар ойининг 28 куни чоршанба, Ислом азиз пайғамбари, Ҳазрат Муҳаммад ( с) реҳлат топган ва Имом Ҳасан Мужтабо ( а) шаҳид бӯлган йиллиги кунига тӯғри келади.
Ислом пайғамбари вафоти кунигача, яъни ҳижрий- қамарий 11 йилгача, набавий шариати аҳкомлари ва асосларини ӯта меҳрибонлик билан ва айни пайтда, мустаҳкам ва мантиқ доирасида, баён этдилар ва дин ҳақиқати маърифатларини кенгайтириш ва уни бошқаришни энг яхши йӯллар билан саъй ҳаракат қилдилар.
Қарйиб 30 йил падари бузургворлари Ҳазрат Али ( а) ёнида илм маърифат ӯрганган Ҳазрат Имом Ҳасан Мужтабо ( а) ҳам 47 ёшида, ҳижрий қамарий 50 чи йил сафар ойининг 28 куни Муовия фармони билан ӯз турмуш ӯртоғи томонидан заҳарлантирилди ва ӯ киши шаҳид бӯлди.
Ислом азиз пайғамбари ( с) реҳлат топган кун ва Имом Ҳасан Мужтабо ( а ) шаҳид бӯлган санани кириб келиши муносабати билан бутун жаҳон мусулмонларига тасаллият изҳор этамиз.
Шунингдек Сафар ойининг 29 чи куни Имом Ризо ( а) шаҳид бӯлган сана йиллигига тӯғри келади.Ҳазрат Имом Ризо ( а) Мадина шаҳрида туғилган ва 203 ҳижрий йил сафар ойи охирида шаҳид бӯлдилар.Имом Ризо ( а) ҳаёти ва имомати давраси, халқнинг исмат ва таҳорат аҳл байтга( а) пайравлик қилишини авж олиши ва Аҳл байт хонадонининг халқона доираларини кенгайиши замони эди. Имом Ризога нисбатан халқ тамойилини авж олиши билан, Аббосийлар халифаси Маъмун ҳам фитна ва найранг билан, у кишини заҳарлантирди ва бу имом шаҳид бӯлдилар. Имом Ризо ( а) шаҳид бӯлган кечаю кундузда. Аҳл байт исмат ва таҳорат ( а) тарафдорлари бутун исломий Эронда, хусусан, Эрон шимол шарқидаги муқаддас Машҳад шаҳрида азодорлик қилмоқда.Имом Ризо( а) шаҳид бӯлган кун йиллиги муносабати билан барча мусулмонларга тасаллият билдирамиз.