Қозоғистоннинг мухолифлари ва давлати ўртасидаги кескинликлар
Қозоғистон жанубида полиция кучлари ва давлат мухолифлари ўртасида қуролланган тўқнашувлар ҳалигача давом этмоқда.
Қозоғистон ички ишлар вазири Эрлан Тургумбаев мамлакатнинг жанубида қуролланган тўқнашувлар оқибатида камида 8 киши ҳалок бўлиб, 40 нафар эса тан жароҳати олди,-деб эълон қилди.
Мамлакат жанубида қуролланган тўқнашувларнинг моҳияти ҳақида ошкора тарзда Қозоғистон расмийлари акиламалларини эълон қилмаган бўлсаларда, аммо шундай назарга ташланадиким, дунганлар ва қазоқлар ўртасида тўқнашувлар рўй берган.
Асли келиб чиқиши мусулмон бўлган дунганлар Қозоғистон жанубида истиқомат қилишади.
Охирги тўқнашувларнинг аҳамияти жиддий эди. Шунинг учун Қозоғистон президенти Қосим Жомарт Токаев олдиндан эълон қилмасдан миллий телекампания орқали сўзлаган нутқида миллий ваҳдатга даъват этиш зимнида, тадқиқотлар охирга етказилишидан кейин бу ҳодисанинг сабабчилари жазо олишади,-деб таъкидлади.
Ҳақиқат шундаки, Қозоғистон иқтисодиётидаги айрим камчиликлар ва ушбу мамлакатдаги аҳолининг яшаш шароити ва молиявий мушкулотлари борлигига қарамай Қозоғистонда ички эътирозлар нодир ҳодиса ҳисобланади.
Айниқса, Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларидек давлат ва унга тегишли бўлган ташкилотлар мухолифларнинг эътирозли кўча намойишлар ўтказишларига ижозат беришмайди. Экспертларга кўра, халқ ва давлат ўртасидаги ўзаро ишончсизлиги кенгайган. масалан, Қазоғистоннинг сиёсий масалалар бўйича эксперт Одил Кавканов мамлакатдаги тўқнашувларга ишора этиб, "Қозоғистоннинг турли қатламидаги жамият ўртасида ишончсизлик мавжуддир; Расмийлар халқ оммасига ишонишмайди. Натижада халқнинг давлатга нисбатан ишончсизликлари кунсайин кучаяди".
Олмаато шаҳрида Германия-қазоқ университети профессори ва Қазоғистоннинг сиёсий масалалар бўйича йирик эксперти Рустам Баранашов "Қозоғистонда давлат коррупцияси, давлатга нисбатан ишончсизлик ва ижтимоий-сиёсий омиллар халқни эътироз қилишга мажбур этган" -деб фикр билдиради.
Қозоғистон жамияти мавжуд бўлган ҳақиқатларнинг бир қисмини ўзига қамраб олган нуқтаи назарларнинг борлигига қарамай айрим эҳтимоллар шундан далолат берадиким, Қозоғистоннинг турли шаҳарларида халқ эътирозларининг илдизи бўлган ички мушкулотларга қўшимча бу масалада хорижий кучларнинг аралашуви муҳим рол уйнайди. Ҳақиқатан ҳам Ғарб ташкилотлари, айниқса Америка Қозоғистон ОАВ-да нуфуз топиб, ўтган бир неча йил давомида, Қозоғистон жамиятининг бир қисмини ўз манфаатлари томон етаклашга муваффақ бўлишди.
Бунга асосан Ғарб охирги йиллар давомида Россия ва Хитойдан қурқитиш сиёсатини қўллаш билан Қозоғистоннинг турли шаҳарларида давлатга қарши эътирозли кўча намойишларни ташкил этишди.
Қозоғистонда ички эътирозларнинг юзага келишининг бошқа сабабларидан бири бу Қозоғистоннинг ҳозирги давлати, Нурсултон Назарбоевнинг мухолифларидан бири банкир Мухтор Аблязовга бориб тарақалади.
Суд муҳокамаларидан бирида молиявий коррупция билан айбланган ва ҳохирги кунда Францияда яшаётган Аблязов нефтга бой бўлган ушбу мамлакатда ўз тарафдорларини жалб этиш учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланади.
Ҳақиқатан ҳам кўп чекловлар борлигига қарамай Қозоғистоннинг бир нечита шаҳарларида ўтказилган эътирозлар давлатга қарши биринчи эътироз эмас. Айтиш жоизки, Қозоғистонда ички эътирозлар 2016 йил 24 апрел ойидан бошланган ва ҳар доим Қозоғистон давлатини мушкулотларга юзмаюз этмоқда.
Охирги йиллар давомида қазоқ эътирозчилари "Қозоғистон уйғон" каби шиорларни ва қўлларида "Назарбоевсиз Қозоғистон" ва "Парламентли республика " мазмунидаги плакатларни кутариб эътироз қилишади.
Айтиш жоизким, Қозоғистондаги ички эътирозлар хорижий аралашувлар, айниқса Американинг бу ҳақда уйнаган ролидан илдиз олади.